Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши тизимли курашамиз
483
Ҳар бир мустақил давлат ва фуқаролик жамияти борки, келажак пойдеворига болта урувчи коррупция иллатига қарши муросасиз курашади. Қачонки мамлакатдаги ҳар бир тизим, ҳар қайси жамият ва ҳар бир фуқаро коррупцияга қарши тизимли равишда узлуксиз кураш олиб борсагина, жамиятнинг ҳар бир бўлагида бу иллатга қарши чексиз нафрат ҳисси уйғота олинсагина бу иллатни сўзсиз енгиш мумкин.
Коррупцияга қарши тизимли курашамиз

Божхона органлари фаолиятида ҳам коррупцияга қарши курашиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, божхона ходимларининг ҳалол, маъсулиятли, софдил ва адолатли бўлишлари юзасидан доимий равишда тарғибот ташвиқот ишлари олиб борилиши йўлга қўйилган. Бугунги рақамли иқтисодиётга ўтиш даврида божхона органлари фаолияти шаффофлигини таъминлаш борасида ахборот технологияларидан жадал фойдаланган ҳолда электрон ҳужжат алмашиниш тизимларининг амалиётга жорий этилганлиги ҳам коррупциянинг барвақт олдини олишга қаратилган чора тадбирлар сирасига киради, десак муболаға бўлмайди.

Бугунги кунда тадбиркорлик субъектларига давлатимиз томонидан божхона расмийлаштируви бўйича яратилган енгиллик ва имкониятлардан онлайн тарзда фойдаланиш, божхона расмийлаштируви учун тақдим этиладиган ҳужжатларни электрон база орқали тақдим этиш бўйича барча шароитларнинг яратилганлиги ҳам давлат органлари ходимлари ва тадбиркорлик субъектлари орасидаги бевосита алоқанинг сезиларли даражада камайиб, коррупция деб аталмиш нопок иллатнинг олди олинишида катта омил бўлмоқда. Давлат божхона қўмитаси томонидан божхона органларида жорий этилган 54 та ахборот тизимлари ва 25 та интерактив хизматлар божхона органлари хизмат самарадорлигини ошириш билан бир қаторда, тизимда коррупция иллатига қарши курашиш ва унинг олдини олишда салмоқли қадам бўлди.

Шу билан бир қаторда, авлодларимизнинг бахтли келажагига болта урувчи коррупция иллатини йўқ қилишда давлат органлари ходимлари билан бир қаторда бутун халқимиз, юртимизнинг ҳар бир фуқароси онгида унга қарши иммунитет шакллантирилиши зарур.   

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлими томонидан жорий йилнинг январь-июль ойларида ўтказилган 12 та маърузалар, 23 та ходим билан индивидуал профилактик суҳбатлар,  ходимларнинг яқин қариндошлари иштирокидаги  йиғилишлар ҳам айнан тизим ходимлари онгида коррупцияга қарши иммунитетни шакллантириш, уларнинг ўз хизмат вазифаларини ҳалол ва пок, виждонан амалга оширишлари тарғиботи йўлида амалга оширилди.

Яна бир марта эслатиб ўтиш жоиз, барча жисмоний ҳамда юридик шахслар, божхона соҳасига оид саволлари ҳамда мурожаатларни Давлат божхона қўмитасининг 11-08 ёки Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасидаги (61)224-90-86, (61)224-02-68 ишонч рақамларига қўнғироқ қилиб йўллашлари мумкин.

13.08.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг