Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жаҳонда янграган она тилим
2336
Тил миллат кўзгуси. Тил ўзбегимнинг либоси. Бутун дунё она тилимни жозибасини, латофатини, оҳангини эшитди. Мустақилликка эришганимиздан бери халқаро ташкилотларда биринчи марта она тилимиз бўй кўрсатди.
Жаҳонда янграган она тилим

Эрк, озодлик мустақиллик ислоҳотлари, давлатчилик сиёсати, ҳар бир мамлакатнинг халқаро майдондаги ўз тараққиёт йўли, ривожланиш принципларини намоён этиш  ўз миллий маданиятига жонкуярлиги, ўз тилига кўрсатган юксак эҳтироми орқали намоён бўлиши юксак аҳамият касб этади. Ўзбек миллий маърифат фидоийси Абдулла Авлонийнинг "Ҳар бир миллатнинг дунёда борлигини кўрсатадургон ойинаи ҳаёти тил ва адабиётдир. Миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдур", деган сўзлари бугунги кунда нақадар ҳақиқат эканлигини яна бир бор намоён этмоқда.

Тилга эътиборли бўлиш, тилни ҳурмат қилиш бу халқини ҳурмат қилиш, халққа бўлган муҳаббатини билдиради. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида сўзлаган нутқини алоҳида тарихий аҳамият касб этади. Энг буюк қудрат она тилдадир. Яна бир бор юртбошимиз ўз халқига бўлган меҳр-муҳаббатини намоён этди. Бу муҳаббат она тилга, Ватанга бўлган муҳаббатдир.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида дунёдаги ва минтақадаги муаммолар хусусида Ўзбекистон сиёсий ёндашувни аниқ ва теран ёритиб берди. Президентимиз ўз маърузасида, халқаро ҳамжамият эътиборига минтақавий ва глобал аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан ўз нуқтаи назарини тақдим этди ҳамда Ўзбекистонни сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий модернизация қилишнинг устувор йўналишларини белгилаб берди. Муҳокамаларнинг асосий мавзусини ҳисобга олиб, коронавирус пандемиясига қарши биргаликда курашиш ва мамлакатларнинг ушбу муаммолардан ўтиш масалаларига тўхталиб ўтилди. Юрт бошимиз  томонидан минтақада ва глобал миқёсда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, барқарор тараққиёт, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, конструктив мулоқотни кенгайтириш, шунингдек, иқлим ўзгариши, озиқ-овқат хавфсизлиги муаммоси, қашшоқликка барҳам бериш ва камбағалликни қисқартириш масалалари каби замонавий хатар ва таҳдидларга қарши қаратилган қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди.

Ўзбекистон Республикасининг муҳтарам Президентимиз бошчилигида охирги йилларда олиб бораётган сиёсати ва ислоҳотлари нафақат мамлакат ичидаги оқилона ўзгаришларга, балки Ўзбекистоннинг минтақадаги ва дунёдаги сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий жараёнларда фаол иштирок этишига хизмат қилмоқда.

Ўзбек тилида сўзланган бу нутқ нафақат 34 миллионлик Ўзбекистон аҳлини, балки дунёдаги кўплаб мамлакатларда яшовчи миллатдошларимизни, чин маънода ғурурлантирди.

Дўстмурод ХУДОЙҚУЛОВ,

Божхона институти Маънавият ва ёшлар

тарбияси маркази инспектори

24.09.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг