Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
9 декабрь - Халқаро коррупцияга қарши кураш куни
754
Кўп борада таъкидланганидек, коррупция бу - давлат ва жамиятнинг ривожига, халқнинг адолатга бўлган ишончига жиддий путур етказадиган хавфли жиноят ҳисобланади.

Шу сабабдан ҳам мамлакатимизда ушбу жиноятнинг келиб чиқиш хавфини олдини олиш ва унга қарши курашиш борасидаги ишлар изчиллик билан амалга оширилмоқда.

Мазкур йўналишда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан божхона тизими ва тизимга алоқадор соҳаларда Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган вазифаларга мувофиқ, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, қонунчилик, хизмат интизоми, одоб-ахлоқ қоидалари ва ички тартиб қоидаларга риоя этилишини таъминлашга қаратилган кенг қамровли тушунтириш ва тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Қашқадарё вилояти божхона бошқармасида 9 декабрь - халқаро коррупцияга қарши кураш куни муносабати билан “Коррупция – тараққиёт кушандаси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Унда бошқарманинг марказий аппарати, чегара ва ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида хизмат олиб бораётган ходимлар иштирок этишди.

Тадбир аввалида, юртимизда ва божхона тизимида коррупцияга қарши курашиш борасида амалиётга татбиқ этилган ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти, коррупцияни олдини олиш ва унга чек қўйишга оид амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳамда келгусидаги вазифалар хусусида сўз юритилди. 

Якунда, йиғилиш иштирокчиларидан ҳудуд иш фаолиятига оид аноним сўровномалар олинди.

Маълумот учун, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2003 йил 21 ноябрдаги резолюциясига мувофиқ, 2004 йилдан бошлаб “9 декабрь – Бутунжаҳон коррупцияга қарши курашиш куни” сифатида нишонланмоқда. Ушбу кунда БМТнинг “Коррупцияга қарши конвенция”ни тан олган, аъзоси ҳисобланган давлатларда турли тадбирлар ва акциялар уюштирилади, плакат ва тарқатма материаллар чоп этилади, шунингдек оммавий ахборот воситаларида коррупцияга қарши курашиш масаласидаги ахборотлар фаоллашади.

 

9.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг