Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Самарқандда Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинган кун муносабати билан тадбир бўлиб ўтди
720
Мадҳиямиз янграши билан беихтиёр бошингиз юқорига кўтарилади. Таниш ва қадрдон сўзлар бирдан ёдингизга тушганидан қаддингизни тик тутиб, жўр бўлганингизни сезмай қоласиз. Вужудингизда уйғонган ҳаяжондан юрагингиз тўлқинланиб кетади.
Самарқандда Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинган кун муносабати билан тадбир бўлиб ўтди

Самарқанд вилояти божхона бошқармасида ҳам иш фаолияти бошланишидан аввал 10 декабрь – Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги байрамига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбир очилишида Давлат мадҳияси янгради. Барча божхона ходимлари қўлларини кўксига қўйиб, баралла мадҳияни куйлашди.

Тадбирда вилоят божхона бошқармаси бошлиғи, божхона хизмати полковниги Якуб Мирзарахимов кириш сўзи билан нутқ сўзлади.

Йиғилишда давлатимизнинг барча мамлакатлар билан, айниқса, қўшни давлатлар билан дўстона алоқаларини кенг йўлга қўйилгани азалдан мустаҳкам бўлган ёру биродарлик ришталарининг янада жипслашишига олиб келгани, турли соҳадаги эзгуликка йўналтирилган ҳамкорлик эса аллақачон ўз самарасини бергани таъкидлаб ўтилди. Бундай эзгу натижаларга эришишда мадҳиямизнинг ўрни ҳам беқиёс эканлиги айтиб ўтилди.

Тадбир кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди.

10.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг