Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар ўқув-амалий машғулотларда фаол иштирок этишди
711
Божхоначи доим сергак ҳолда хизматни олиб бориб чегараларимиз орқали олиб кириш ва олиб чиқиш тақиқланган товарларни назорат қилади. Шу билан бирга чегара божхона пости орқали ҳаракатланаётган йўловчиларга ҳам эътибор қаратиб, уларнинг хатти-ҳаракатини кузатиб бориш талаб этилади.

Айниқса, халқаро аэропортларда “яшил” ва “қизил” йўлаклар жорий этилиши натижасида баъзи бир йўловчилар “яшил” йўлак орқали ҳаракатланиб, ўзи билан бирга тақиқланган ёки меъёрдан ортиқча бўлган товарларни божхона назоратидан олиб ўтишга уринишлари ҳали ҳануз кузатилмоқда.

Бунга ўхшаш ҳолатларни аниқлашда божхона ходимидан маҳорат ва малака талаб этилади. 

Айнан шу мақсадда Самарқанд вилояти божхона бошқармаси шахсий таркиби иштирокида Божхона институти билан ҳамкорликда 2 кун давомида ўқув-амалий машғулот ўтказилди.

Унда Божхона институтининг психолог ўқитувчиси Миракром Қодиров ва тажрибали божхона фахрийси Одил Фахриддиновлар маърузалари билан иштирок этишди.

Маърузаларда чегара ва ташқи иқтисодий фолият божхона постларида хизмат олиб бораётган ходимларнинг малакасини ошириш, чегара орқали кириб келадиган контрабанда ашёларини аниқлаш усуллари, божхона назорати шаклларини амалиётда қўллашда психологик ҳолатлар, шахслараро муносабат ва мулоқотнинг ўзига хос жиҳатлари ҳамда бугунги кундаги замонавий профайлинг тизими моҳиятини ходимлар онгига етказишга эътибор қаратилган.

Назарий билимларни олган ходимлар амалиётда учраётган ҳолатлар бўйича ўзларини қизиқтирган саволлари билан мутахассисларга мурожаат этишди.

Бу каби ўқув-машғулотларининг ўтказилиши ходимларнинг малакасини оширишига ва албатта келажакда иш самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатади.

17.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг