Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхонада коррупцияга қарши курашишнинг самарали усуллари қўлланилмоқда
798
Мамлакатимизда коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш чоралари кўрилмоқда.

Хусусан, Қашқадарё вилояти божхона бошқармасида ҳам бу иллатга қарши кескин курашилмоқда. Тизимда коррупцияга ва жиноятчиликнинг барча турларига йўл очувчи омиллар аниқланиб, чек қўйиш, келгусида қайта такрорламасликка қаратилган қатъий тизим жорий этилган.

Асосийси, соҳада коррупциянинг якуний оқибатлари билан курашишдан кўра, уни барвақт олдини олишга қаратилган тадбирларга алоҳида эътибор қаратилган.

- Тизимда охирги тўрт йил ичида бир қанча ижобий ўзгаришлар амалга оширилди, – дейди Молия-иқтисодиёт бўлими бошлиғи Аслиддин Ахмедов. – Энг муҳими шундаки, ходимларнинг ижтимоий ҳимояси кучайтирилди. Натижада, ходимлар ҳалол ва пок меҳнати билан ватани, ота-онаси ва оиласи олдида юзи ёруғ бўлиб, хотиржам ҳаёт кечиради.

Ходимларга хизмат вазифаларини бажаришларида ҳам барча қулайликлар яратилган. Улар бугун аввалги кичик вагонларда эмас, барча зарур техник воситалари билан жиҳозланган  шинам хизмат хоналарида хизмат олиб боришмоқда.   

Бугунги кунда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси ва қўллаб-қувватлаши билан тизимни ислоҳ қилиш тадбирлари давом этмоқда.

Мазкур йўналишда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги “Божхона маъмурчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги ПФ-6005-сон Фармони қабул қилиниб, 2020-2023 йилларда божхона органлари фаолияти самарадорлигини ошириш Концепцияси ва унинг ижроси бўйича 67 та банддан иборат Йўл харитаси тасдиқланган.

Ушбу тадбирларнинг амалий ижроси натижасида, янги ахборот тизимлари амалиётга жорий этилди. Тадбиркорликни ривожлантириш учун янги имкониятлар яратилди.

Ўтказилаётган тадбирларда, коррупцияга қарши курашиш бўйича аҳолининг барча қатламлари бирдек маъсул эканликлари, қонунбузилиш ҳолатларининг гувоҳи бўлганларида Давлат божхона қўмитасининг қисқа “11-08”  рақамли ишонч телефонига ёки Қашқадарё вилояти божхона бошқармасида ташкил этилган “75 221-04-80” рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилишлари юзасидан тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

24.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг