Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона қўмитаси электрон пломбалар тизимини божхона органлари фаолиятига тест режимида жорий этиш бўйича танлов эълон қилади
1224
Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги “Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-6005-сон Фармонига асосан, “Электрон пломбалар орқали Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига товарларнинг ноқонуний киришининг олдини олиш ҳамда ҳаракатланаётган товар ва транспорт воситаларини сифатли божхона назоратини таъминлаш бўйича чораларни ўз вақтида кўриш имконини берувчи товар ва транспорт воситаларини кузатиш тизимини тест режимида жорий этиш” бўйича танлов эълон қилади.

Тижорат таклифлари 2021 йил 15 январь куни соат 18-00га қадар қабул қилинади.

Танловга тижорат таклифининг келиб тушиш муддати Давлат божхона қўмитасида рўйхатга олинган кун ҳисобланади.

Тижорат таклифи Давлат божхона қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган техник талабнома асосида тақдим этилиши лозим.

Электрон пломбалар бўйича танловда қатнашадиган ташкилотлар қуйидаги шартлар бўйича таклифларини келтириб ўтишлари зарур:

  1. Электрон пломбалар тизими хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан дастлабки босқичда беғараз асосларда (бепул 2 ойдан кам бўлмаган муддатга ёки 500 та транспорт воситаларида) синов тариқасида ишга туширилиши.
  2. Электрон пломбалар дастурий таъминоти ва сервер қурилмаси билан таъминланиши (ДБҚда ўрнатилиши);
  3. Электрон пломбалар сони 50 (эллик)донадан кам бўлмаслиги лозим.

Қўшимча маълумотлар олиш учун +99878 120-76-00 (ички рақам 53-35
ва 53-07)
телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Ҳужжатлар қуйидаги манзилда қабул қилинади: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси 3 уй, индекс 100003.

25.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг