Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Устоз мураббийлар иштирокида тадбир бўлиб ўтди
662
Барча соҳаларда бўлгани каби божхона тизимида ҳам “устоз ва шогирд” анъаналари кенг йўлга қўйилган. Ушбу алоқаларни янада ривожлантириш ва келгусида ушбу алоқаларнинг доимийлигини таъминлаш божхона органларининг кадрлар сиёсатида муҳим аҳамият касб этади.
Устоз мураббийлар иштирокида тадбир бўлиб ўтди

Шу сабабли, “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплексида синов муддатидаги ходимларнинг иш ўрганиш жараёнлари, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ўзлаштириш аҳволи ва божхона соҳасига босқичма-босқич кириб бориш амалиётига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишга янги ходимлардан ташқари уларга бириктирилган малакали ходимлар, яъни устоз-мураббийлар ҳам таклиф қилиндилар.

Йиғилишда асосий эътибор ходимларга бириктирилган устоз-мураббийлар томонидан амалга оширилаётган ишлар аҳволи, ходимларнинг меъёрий - ҳуқуқий ҳужжатларни ўзлаштириш даражаси ва устоз-мураббийлар томонидан тузилган режа асосида ходимлар билан шуғулланиш  ҳолатларига қаратилди.  

Таъкидлаш жоизки устоз-мураббийларга янги ходимларни бириктириш амалиёти анча йиллардан бери ўз маҳсулини бериб келмоқда. Сабаби, устоз-мураббийлар малакали, маънан баркамол, хизматда ўрнак кўрсатаётган, шахсий таркиб ўртасида обрў-эътибор қозонган ва тарбиявий ишлар олиб боришга қодир ходимлар орасидан танлаб олинади. Уларнинг вазифаси синов муддатида ходимга амалий кўникмалар ҳосил қилиш, унга юклатилган вазифаларни ўзлаштириб олишга кўмаклашиши, божхона соҳасига оид норматив ҳужжатларни пухта ўзлаштиришга ёрдамлашиши, хизмат ва хизматдан ташқари вақтда ходимнинг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этишини таъминлаш мақсадида мунтазам равишда тарбиявий ишларни олиб бориши, ходимни қасамёдига, устав ва буйруқларга тўлиқ риоя қилиши, ҳамкасблари ва фуқаролар билан хушмуоамалада бўлиши, ўз хизмат бурчини виждонан бажариши, шунингдек, ходимнинг иш режада белгиланган тадбирлар ва ўқув машғулотларини ўзлаштириб боришини текшириб боришдан иборатдир.

Устоз-мураббийнинг кўрсатмалари ва ёрдами орқали ходимлар касбий кўникмаларни пухта ўзлаштириб, хизмат вазифаларини виждонан бажариб ҳамда ижобий натижаларга эришган ҳолда рағбатлантирилиши устоз-мураббийларга янада куч-қувват бахш этиши шубҳасиздир.

 

25.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг