Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорлар ва декларацияловчи шахслар диққатига!
1783
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 августдаги “Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6005-сон Фармони талабларидан келиб чиқиб, электрон божхона юк декларацияси электрон шаклига қўшимчалар киритилган ҳолда қайта тасдиқланди.

       Мазкур Фармоннинг 2-иловаси билан “2020 - 2023 йилларда божхона маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш концепциясини амалга ошириш бўйича тасдиқланган “Йўл харитаси”нинг 43-бандида, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ божхона тўловларидан имтиёз қўлланилганда, товарларнинг миқдорий чекловларини (квоталарини) назорат қилиш механизмини ишлаб чиқиш белгиланган.

       Шунга асосан, Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб (Адлия вазирлигидан 02.11.2020 йил 2773-5-рақам билан рўйхатга олинган), унга кўра 2021 йил 1 январдан бошлаб, “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” ДУКтомонидан берилган хулосалардаги товарларнинг тартиб рақамлари кўрсатиш лозимлиги белгиланди.

       Маълумот учун: мазкур ўзгартиришдан сўнг, Йўриқнома 12-иловасини 697-кичик банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан алмаштирилди:

     “Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўллаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган (импорт қилинадиган) товарлар рўйхатининг комплекс экспертизаси якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” ДУКнинг ижобий хулосаси рақами ва санаси ҳамда декларацияланаётган товарнинг хулосадаги тартиб рақами ”.

Мисол учун: 44-графани 857-бандини тўлдириш тартиби:

44-графаси Хулосани рақами Хулосани санаси Декларацияланаётган товарнинг
Марказ томонидан берилган хулосадаги тартиб рақами
857-банд 0004632 02.02.2020 14

 

Божхона юк декларацияси ва уни тузатиш шаклининг янги форматдаги электрон шакли

25.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг