Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жиноятчиликка қарши курашиш – ҳар биримизнинг бурчимиз!
861
Жиноятчиликка қарши курашиш, унинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш ва олдини олиш бугуннинг долзарб масаласидир.
Жиноятчиликка қарши курашиш – ҳар биримизнинг бурчимиз!

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси томонидан 2020 йилнинг шу даври мобайнида жиноятчиликка қарши курашиш давомида амалга оширилган ишлар, унинг келиб чиқиш сабаблари, келгусида бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича бошқарма раҳбарияти ва шахсий таркиби ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг катта ёрдамчиси М.А.Нуратдинов иштирокида учрашув ўтказилди.

Учрашувда бошқарма томонидан 2020 йилнинг шу даврига қадар аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари сони 517 тани ташкил қилиб, қиймати 15 млрд. 589 млн. 266,76 минг сўмлик товар–моддий бойликлар ашёвий далил тариқасида ушлаб қолинганлиги қайд этилди.

Бундан ташқари, учрашувда бошқарма раҳбарияти томонидан аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича дастлабки процессуал ҳужжатларни расмийлаштиришда амалдаги ЖПК, МЖтК, БК талабларига қатъий риоя қилиш, процессуал муддатларга риоя этиш, процесс иштирокчиларига ҳуқуқ ва мажбуриятларини тўғри тушунтириш, иш материалларини ўз вақтида тергов ва суд идораларига топшириш, ходимларнинг билим савияларини ошириш мақсадида божхона постларига чиқиб ўқув машғулотларини ўтказиш юзасидан тегишли бўлимларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

31.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг