Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Пақилдоқларнинг ноқонуний “олди-сотдиси”га чек қўйилди
258
Янги йил арафасида божхона ходимлари пиротехника савдоси билан шуғулланиб келаётган қонунбузарларни фош этишда давом этишмоқда.
Пақилдоқларнинг ноқонуний “олди-сотдиси”га чек қўйилди

Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда Бухоро шаҳрида пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.

Тезкор тадбир давомида, фуқаро Т.М. 18 000 дона пиротехника воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Яна бир ҳолатда фуқаро Д.Д. 66 дона пиротехника воситаларини ноқонуний тарзда пуллаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

 

 

31.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг