Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
27 минг дона пиротехника воситалари савдосининг олди олинди
506
Божхона ходимлари томонидан инсон саломатлигига жиддий зиён етказиш эҳтимоли катта бўлган пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши кураш жадал суръатларда давом эттирилмоқда.
27 минг дона пиротехника воситалари савдосининг олди олинди

Хусусан, Бухоро вилоят божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда олинган тезкор маълумот асосида  Бухоро шаҳрида пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.

Тезкор тадбир давомида, фуқаро Ш.Эга Тошкент шахридан почта қилиб юборилган бир дона картон каробкани қабул килиб олаётган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинди.

Шундан кейин фуқародан олинган бир дона картон қути холислар иштирокида очиб кўрилганда унинг ичида 27 600 донатрения” ҳамдаСоловей разбойник” ёзуви бўлган 120 дона, жами 27 720 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

31.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг