Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сирдарёда парфюмерия маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси тўхтатиб қолинди
370
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказишди.
Сирдарёда парфюмерия маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси тўхтатиб қолинди

Сирдарё тумани ҳудудида ўтказилган бу галги тадбирда парфюмерия маҳсулотлари ноқонуний айланувининг олди олинди. Яъни, олдиндан кузатувга олинган фуқаро Ш.Т бошқарувидаги “ISUZU” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда тўхтатилиб, кўздан кечирилди. Натижада, автомашинанинг юкхонасида бошқа бир фуқарога тегишли, чет элда ишлаб чиқарилган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, 3 хил турдаги,  дастлабки қиймати 7,5 миллион сўмлик 262 дона, парфюмерия товарлари борлиги аниқланди.

Сифати кафолатланмаган ушбу товарлар ашёвий далил сифатида олиниб, ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг