Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижонда салкам 1,3 млрд. сўмлик дори воситалари ва тиббий буюмларнинг ноқонуний айланмаси фош қилинди
392
Республикамиз божхоначилари томонидан сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айламасига чек қўйишга қаратилган тезкор чора-тадбирлар мунтазам давом эттирилмоқда.
Андижонда салкам 1,3 млрд. сўмлик дори воситалари ва тиббий буюмларнинг ноқонуний айланмаси фош қилинди

Давлат божхона қўмитасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси томонидан Андижон вилоятида ўтказилган тезкор тадбир давомида дори воситалари ва тиббий буюмларнинг яширинча сақланаётганлиги аниқланди.

Олдиндан олинган тезкор маълумотлар асосида Андижон туманидаги бир-бирига қўшни бўлган 2 та уй белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганида, мазкур хонадонларда 6 турдаги 3800 донадан ортиқ дори воситалари ва 10 минг дона лейкопластырь тиббий буюмлари борлиги аниқланди.

Хорижда ишлаб чиқарилган, аммо сифатини ва божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган мазкур товарларнинг умумий қиймати салкам 1 млрд. 300 млн. сўмни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

5.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг