Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“ISUZU”даги 401 миллион сўмлик товарлар ўз манзилига етиб бормади
394
Божхона органлари томонидан Тошкент шаҳрида фаолият олиб борувчи бир гуруҳ шахслар томонидан мамкалатимизга ноқонуний йўллар орқали олиб кирилган, хорижда ишлаб чиқарилган товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйишга қаратилган яна бир тезкор тадбир ўтказилди.
 “ISUZU”даги  401 миллион сўмлик товарлар ўз манзилига етиб бормади

Тезкор тадбир давомида, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ҳамда ички ишлар ходимлари томонидан фуқаро А.А. бошқарувидаги “Исузу” русумли транспорт воситасини белгиланган тартибда тўхтатиб, кўздан кечирилди.

Натижада, транспорт воситасининг юкхонасида қиймати 401,3 миллион сўмлик 16 минг 560 дона чўғланма лампалар ҳамда 225 дона маиший техника буюмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари  олиб борилмоқда.

6.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг