Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорлар муаммолари яқиндан ўрганилди
624
Ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларининг мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари томонидан бевосита корхона ва ташкилотларнинг ишлаб чиқариш ҳудудига чиққан ҳолда мавжуд муаммоларини жойида ҳал этиш чора тадбирлари амалга оширилмоқда.
Тадбиркорлар муаммолари яқиндан ўрганилди

“SHINKONTRAKTTORG” масъулияти чекланган жамияти қурилиш учун пластик буюмлар ишлаб чиқарувчи корхоналардан бири ҳисобланади.

“Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона ходимлари мазкур корхонанинг экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда корхона вакилларига амалий ёрдам бериб келишмоқда.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов корхонага ташриф буюриб, корхонанинг фаолияти, унинг экспорт кўрсаткичлари, экспорт-импорт операцияларидаги учраётган муаммолари ва келгусидаги соҳавий режалари билан яқиндан танишди.

Учрашувда Т.Саидов корхона раҳбари ва вакиллари билан ўзаро суҳбат қилди.

– Корхонамиз 2002 йилдан буён фаолият олиб бормоқда, – дейди корхона раҳбари Орифжон Хакимжонов, – Корхона ташкил этилган дастлабки йилларда ишлаб чиқариш ҳажми анча кам ва ишчилар сони ҳам шунга яраша эди. Бугун тадбиркорлик субъектларига яратиб берилган имкониятлар сабаб фаолиятимиз тубдан ўзгарди. Бу учун албатта ташаккур айтамиз. Ҳозирда корхонамизда 30дан ортиқ турдаги қурилиш учун пластик буюмлар ишлаб чиқарилмоқда. Технологик жиҳозларимиз замонавий ва хориждан божхона имтиёзлари билан келтирилган. Корхонамизда 70 дан ортиқ ишчилар меҳнат қилмоқда. Маҳсулотларимиз экспортида ҳеч қандай муаммо йўқ. Бу борада божхона ходимлари мунтазам равишда амалий ёрдам бериб келишмоқда.

Мазкур корхонага ўрнатилган замонавий технологик асбоб-ускуналар ёрдамида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар Қозоғистон ва Қирғизистон давлатларига экспорт қилинмоқда.

 

8.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг