Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди
715
Давлат божхона қўмитасида “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ҳамда “14 январь - Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди.
Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди

Давлатимиз мадҳияси садолари остида бошланган тадбирда Давлат божхона қўмитаси раҳбарияти, шахсий таркиби ва божхона фахрийлари иштирок этишди.

Байрам муносабати билан Муҳтарам Президентимизнинг Ватан ҳимоячиларига йўллаган табриги давлат божхона хизмати органлари шахсий таркиби томонидан ҳам кўтаринки кайфиятда қизғин қарши олинди.

Олий бош қўмондонимиз табрикда таъкидлаганларидек, баҳодир ва довюрак ҳарбийларимиз билан – ўзининг муқаддас қасамёдига содиқ қолиб, хизмат бурчини ерда ҳам, кўкда ҳам шараф ила адо этаётган юртимизнинг забардаст ўғлонлари билан ҳақли равишда фахрланамиз.

Мамлакатимиз Қуролли Кучлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан бир сафда давлат божхона хизмати органлари ҳам давлатимиз хавфсизлигини таъминлаш, унинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда давлат бюджетига божхона тўловларини ундириш каби муҳим вазифаларни шараф билан бажариб келишмоқда.

2020 йил якунларига кўра республикамиз божхоначилари давлат бюджетига 24,7 трлн. сўмлик божхона тўловларини ундиришди. Бу эса 2019 йилга нисбатан 44 фоизга кўп демакдир.

Мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш ва контрабандага қарши курашиш бўйича ўтказилган тадбирлар натижасида 9,6 мингга яқин ҳуқубузарлик ҳолатлари аниқланиб, 424,1 млрд. сўмлик товарлар, 280,2 кг гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил тариқасида олиб қўйилди.

Бугун тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва эришилган натижалар ҳамиша ўзининг муносиб эътирофини топиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига биноан тақдирланган бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари сафидан 4 нафар божхона ходимлари ҳам ўрин олди.

Улар давлатимизнинг юксак  “Жасорат”,  «Содиқ хизматлари учун» ва «Шуҳрат» медаллари билан тақдирланишди.

Тадбирда мазкур мукофотлар ўз соҳибларига тантанали равишда топширилди.

Байрам тадбирида сўзга чиққан божхона фахрийлари, мукофотланганлар ва бошқалар ўз миннатдорчиликларини изҳор этиб, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини, юртимизнинг  мусаффо осмонини кўз қорачиғидек асраб-авайлашда ватан ҳимоячиларига куч-ғайрат тилашди.

 

 

14.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг