Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди
3161
Самарқанд вилояти ҳокимлигида вилоят божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Жасурбек Файзуллаев иштирокида брифинг ўтказилди.
Амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан коронавирус пандемиясининг иқтисодий тармоқларга салбий таъсирини юмшатиш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасида қабул қилинган фармон ва қарорлар ижроси бўйича вилоят божхона бошқармаси томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда берилган божхона имтиёзлари юзасидан батафсил маълумотлар бериб ўтилди.

Бугунги кунда божхона органларида 63 та ахборот тизими ва 28 та интерактив хизмат жорий этилган бўлиб, божхона расмийлаштируви жараёнини 100% автоматлаштирилди. Шундан, 2020 йил давомида 13 та янги ахборот тизими ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этилди.

2021 йил давомида эса тизимда яна 16 та ахборот тизимларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш режалаштирилган.

Экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда тадбиркорлик субъектларига янада қулайлик яратиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тез кунларда “Самарқанд” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости янги бинода иш бошлаш арафасида турибди. Мазкур божхона пости “Ягона дарча” тамойили асосида фаолият кўрсатиши назарда тутилиб, банк шохобчаси, сертификат идоралари ва божхона брокерлари фаолият олиб бориши учун хоналар ажратилган.

Муҳтарам Президентимизнинг Олий Мажлисга ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасида 2021 йилда божхона органлари олдига ҳам улкан вазифалар қўйилди. Жумладан, божхона ҳудудида қайта ишлаш режимида саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Бу эса табиийки республикада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширади. Шунингдек, четдан қўшимча валюта тушумини кўпайтиришга хизмат қилади.

2020 йилнинг якуни бўйича Самарқанд вилояти ташқи савдо айланмаси 1,4 млрд. долларни ташкил этди. Бунда экспорт – 315 млн. долларни, импорт – 1,1 млрд. долларни ташкил қилди.

Ташқи савдо айланмасида энг юқори улуш Хитой, Россия, Туркия ва Япония давлатлари ҳиссасига тўғри келмоқда.

Вилоятдаги 591 та экспортёр корхоналар томонидан асосан:

- 124,0 млн. долларлик мева-сабзавот маҳсулотлари-;

- 73,5 млн. долларлик тўқимачилик маҳсулотлари ;

-  22,5 млн. долларлик  озиқ-овқат маҳсулотлари;

- 21,1 млн. долларлик транспорт ва унинг эҳтиёт қисмлари;

- 73,7 млн. долларлик бошқа товарлар хорижга экспорт қилинган.

Таъкидлаш жоизки, давлат бюджетига ундириладиган божхона тўловларининг салмоғи ҳам йилдан-йилга ортиб бормоқда. 2020 йилда вилоят божхоначилари томонидан 1 трлн. 193 млрд. сўмлик божхона тўловлари давлат бюджетига ундирилди. Бу эса ўтган йилнинг айни шу даврига нисбатан 35 фоизга кўп демакдир.

2020 йил ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида импорт қилинган товарларга қонунчиликда белгиланган ставкалар асосида жами 1 трлн. 700 млрд. сўм миқдорида божхона тўловларидан имтиёзлар қўлланилди.

Бундан ташқари, пандемия шароитида тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида вилоятда фаолият юритиб келаётган 101 нафар тадбиркорлик субъектларига жами 252 млрд. сўм миқдоридаги божхона тўловларини кечиктириб тўлаш имконияти берилди. 

2020 йилнинг ўтган даври мобайнида вилоятда “яширин иқтисодиёт”га қарши курашиш йўналишида жами 508 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланиб, улар бўйича
4 млрд. сўмлик товар-моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Шунингдек, жами 10,2 млрд. сўмлик қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди. Ушбу даврда 25 та жиноят ишлари қўзғатилди.

Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланишини олдини олиш борасида 24 та ҳолатда 8,6 кг. гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланувига чек қўйилди.

Тадбиркорлик субъектларининг экспорт товарларини четга олиб чиқишида қулайлик яратиш, вақт ва харажатларини тежаш мақсадида Тожикистон Республикаси билан чегарада жойлашган “Жартепа” чегара божхона пости яна ўз фаолиятини бошлади.

Пост орқали ҳозирча фақат халқаро юк ташувчиларнинг юк автотранспорт воситалари ҳаракатланиши белгиланган.

Эндиликда вилоят тадбиркорлари мазкур пост орқали ўз товарларини қўшни давлатга экспорт қилишлари ёки товарлар импортини амалга оширишлари мумкин.

Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 декабрдаги Ўзбекистон Республикасининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4938-сонли қарори билан:

- Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари бекор қилинди;

Брифингда томошабинларга Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ва Самарқанд вилояти божхона бошқармасида (66) 233-63-00 рақамли “Ишонч телефони” тизими 24 соат давомида фаолият олиб бораётганлиги маълум қилинди.

15.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг