Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупция - жамиятдаги адолат мезонларини бузувчи салбий иллатдир
633
Бугунги кунда мамлакатимизда улкан бунёдкорлик ва яратувчанлик ҳисси ҳукмрон. Ҳар бир давлат ва мамлакат гуллаб-яшнаши, тараққий топиши учун аввало ўша ерда соғлом муҳит барқарор бўлмоғи даркор. Айни пайтда юртимизда барча жабҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилиб, аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, фаровон яшашини таъминлаш бош мақсад қилиб олинган.

Дарҳақиқат, шундай иллатлар борки, улар ўсиб келаётган дарахт илдизига тушган қуртга ўхшайди. Коррупция ҳам ана шулар жумласидандир. У бор жойда ўсиш ҳам, ривожланиш ҳам бўлмайди. Қисқа қилиб айтганда, коррупция – нурли келажакка тўсиқдир. Бу иллатни таг-томири билан йўқотиш асосий ва муҳим масалалардан саналади. Бу борада Наманган вилояти божхона бошқармаси ҳамда бошқа давлат идоралари билан ҳамкорликда коррупцияга қарши курашиш мақсадида, давра суҳбатлари, семинарлар ва ходимларнинг оила аъзолари иштирокида учрашувлар ташкил қилиб келинаяпти.

Коррупцияга қарши курашиш, бу борада жамоатчилик назоратини мустаҳкамлаш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий билими ва маданиятини юксалтириш бугун энг асосий вазифалардан биридир. Сабаби, халқимиз адолат қарор топган жамиятда яшасагина давлат органларига нисбатан ишончи ортади, қолаверса, мамлакатимизнинг иқтисодий ўсиши янада ижобий томонга юксалаверади. Бу йўлда эса нафақат тегишли давлат органлари, балки ҳар бир фуқаро ўз ҳиссасини қўшиши зарур.

Жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат қарор топтириш ўта долзарб масала бўлиб, гарчи уни бажариш доирасида масъул идоралар белгиланган бўлса-да, унинг тўлақонли рўёбга чиқиши учун ҳар бир фуқаро ўзида масъулият ҳис этса, қўйилган мақсад ва муддаолар ечими пайдо бўлади. Ҳар биримиз қаерда, қандай муаммога дуч келсак, унинг ҳал этилишида масъул шахсларнинг масъулиятсизлиги ёки тамагирлигига гувоҳ бўлганда шароитга бўйсуниш, индамай кетавериш ёхуд чидаш ўрнига бонг уришимиз керак.

Шу ўринда божхона соҳасига оид савол ва мурожаатлар юзасидан Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ишонч телефон рақами ҳамда Наманган вилояти божхона бошқармасининг (69) 234-33-01 ишонч телефон рақамларини эслатиб ўтамиз.

 

 

16.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг