Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди
458
Юртимизда сифати кафолатланмаган кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Хусусан, Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари билан ҳамкорликда кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг яширин айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида, пойтахтимизда фаолият олиб бораётган дорихоналардан бири ўрнатилган тартибда кўздан кечирилганида, дорихонада фуқаро М.А. томонидан рецептсиз тарзда 363 дона капсулада кучли таъсир қилувчи “Зардекс Габапентин 300мг” дори воситаси сотилаётгани аниқланди.

Шунингдек, ушбу дорихонадаги фуқаро М.Ш. ҳам ўрнатилган тартибда кўздан кечирилганида, унинг ёнидан 200 дона капсулада “Зардекс Габапентин 300мг” дори воситаси борлиги маълум бўлди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро М.С.нинг яшаш хонадони ҳам ўрнатилган тартибда кўздан кечирилганида, хонадонда 76 дона капсулада “Зардекс Габапентин 300мг” дори воситаси ва гугурт қутисида 1 дона марихуна гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида 639 дона капсулада кучли таъсир қилувчи “Зардекс Габапентин 300мг” дори воситаси ва 1 грамм марихуана гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

20.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг