Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар «Ғалаба боғи»да бўлишди
436
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги «Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигини муносиб нишонлаш тўғрисида»ги қарори асосида Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси ҳамда унинг ҳудудида «Шон-шараф» давлат музейи бунёд этилган эди.
Божхоначилар «Ғалаба боғи»да бўлишди

Ҳар бир юртдошимиз «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрар экан, бу ердаги экспонатларни кўриб қалби ҳаяжонга тўлади.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари ҳам мазкур мажмуага ташриф буюришди.

Ўзбекистон Республикаси Президентини ташаббуси билан Ўзбекистон халқининг II жаҳон урушида кўрсатган беқиёс жасоратини абадийлаштириш мақсадида бунёд этилган «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси ва «Шон-шараф» давлат музейи экспозициялари халқимизнинг уруш йилларида кўрсатган мардлик ва матонатини, юксак инсоний фазилатларини намоён этиш ҳамда ёш авлодни она Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилади.

Бу мажмуа бизни бугунги тинчлик-осойишталик, мусаффо осмон, фаровон ҳаёт қанчалик бебаҳо неъмат эканлигини, уни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш муқаддас бурч эканлигини англатади.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

20.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг