Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Вaколaтли иқтисодий оперaтор бўлишнинг aфзaлликлaри
743
Мамлакатимизда божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, шунингдек, божхона тартиб-таомилларини янада соддалаштириш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Вaколaтли иқтисодий оперaтор бўлишнинг aфзaлликлaри

Жумладан, божхона маъмурчилиги соҳасидаги халқаро стандартлар талабларидан келиб чиққан ҳолда белгиланадиган талабларга жавоб берадиган инсофли ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларидан фойдаланиш ҳуқуқини беришни назарда тутувчи ваколатли иқтисодий операторлар институти жорий этилди.

Бугунги кунда, республикамизда ваколатли иқтисодий оператор мақомига эга бўлган жами 33 та юридик шахс божхона операцияларини амалга оширишда махсус соддалаштиришлардан фойдаланиб келмоқда.

Мазкур институтнинг жорий этилиши божхона тартиб-таомилларининг янада соддалаштирилишига, божхона органлари фаолияти самарадорлигини оширишга, шу жумладан бизнесни ривожлантириш йўлида бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва мамлакатимизда инвестиция муҳитини янада яхшилашга хизмат қилмоқда.

Ваколатли иқтисодий оператор – божхона операцияларни амалга оширишда соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларидан фойдаланиш учун юридик шахсларга бериладиган мақомдир.

2020 йилнинг 24 август куни Вазирлар Маҳкамасининг “Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 500-сонли қарорига асосан, ваколатли иқтисодий операторлар божхона операцияларини амалга оширишда соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларидан фойдаланиш ҳуқуқи берилган ва гувоҳномага эга бўлган юридик шахсларнинг Давлат божхона қўмитаси томонидан шакллантириладиган ва қўмитанинг расмий веб-сайтида жойлаштириладиган рўйхати, яъни реестрига махсус гувоҳнома асосида киритиладиган бўлди.

Мазкур гувоҳнома уч турда бўлиб, операторга божхона операцияларини амалга ошириш учун махсус соддалаштиришлардан фойдаланиш ҳуқуқини беради. Юридик шахсларни гувоҳнома асосида реестрга киритиш мезонлариВазирлар Маҳкамасининг юқоридаги қарорида кўрсатиб ўтилган.

Ваколатли иқтисодий оператор бўлиш қандай афзалликларга эга, деган табиий савол туғилади. Улар гувоҳнома турлари бўйича божхона операцияларини амалга оширишда қуйидаги махсус соддалаштиришлардан фойдаланишлари мумкин:

- декларациялаш ва чиқариш билан боғлиқ божхона операцияларини биринчи навбатда амалга ошириш;

- операторнинг товар ва транспорт воситаларини чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилишда божхона назорати шакллари қўлланилмаслиги, хавфни бошқариш тизимида белгиланган чоралар бундан мустасно;

- божхона тўловлари тўланиши таъминланмаган ҳолда, товарларни операторнинг бинолари, очиқ майдончалари ва бошқа ҳудудларига божхона назорати остида жойлаштириш;

- божхона тўловлари тўланиши таъминланмаган ҳолда, божхона тўловларини бўлиб тўлаш ва (ёки) муддатини 20 (йигирма) иш кунидан 60 (олтмиш) иш кунигача кечиктирган ҳолда товарларни эркин муомалага чиқариш;

- оператор томонидан ташиладиган товарларга нисбатан товарни ташиш йўналишини белгиламаслик;

- божхона тўловлари тўланиши таъминланмаган ҳолда, операторнинг товарларини жўнатувчи божхона органидан товар келиб тушадиган жойгача етказиб бериш;

- божхона тўловлари тўланиши таъминланмаган ҳолда, операторнинг транспорт воситасида божхона транзитини амалга ошириш;

-экспортга жўнатиладиган операторнинг товарлари юкланган транспорт воситаларининг юк хоналари (оцеклари) ёки уларнинг бир қисмига оператор томонидан қўйилган пломбаларни давлат божхона хизмати органлари томонидан идентификация воситалари сифатида тан олиниши;

- алоҳида ҳужжатлар (мувофиқлик сертификати) мавжуд бўлмаганда, товарларни (озиқ-овқат товарлари ва фармацевтика маҳсулотлари бундан мустасно) шартли равишда чиқариш ва ҳужжатларни кейинчалик олтмиш календарь куни давомида тақдим этиш;

- давлат божхона хизмати органлари томонидан вақтни қисқартириш ва божхона операцияларини ўтказиш тартибини оптималлаштиришга қаратилган тажриба лойиҳаларида устувор иштирок этиш;

- божхона тўловлари тўланиши таъминланмаган ҳолда, товарларни чиқаришда уларнинг божхона қийматини шартли равишда аниқлаш ва бошқалар.

Камолиддин АЛИМОВ,

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходими

21.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг