Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар экспорт қилувчи корхона фаолияти билан яқиндан танишишди
625
Республика тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида юқори ва барқарор ўсиш суръатларини таъминлаш, рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш, соҳага солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш, янги иш ўринларини яратиш, корхоналарни техник ва технологик жиҳатидан янгилаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Божхоначилар экспорт қилувчи корхона фаолияти билан яқиндан танишишди

“BAKAN TEX” масъулияти чекланган жамияти пахта толаларини тайёрлаш ва йигириш ҳамда уларни экспорт қилиш соҳасидаги йирик корхоналардан бири ҳисобланади.

“Тошкент-товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари корхонанинг экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда корхона вакилларига амалий ёрдам бериб келишмоқда.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов корхонага ташриф буюриб, корхонанинг фаолияти, унинг экспорт кўрсаткичлари, экспорт-импорт операцияларидаги учраётган муаммолари ва келгусидаги соҳавий режалари билан яқиндан танишди.

Учрашувда Т.Саидов корхона раҳбари ва вакиллари билан ўзаро суҳбат қилиб, корхонани экспорт географиясини кенгайтириш юзасидан ўз фикрларини билдирди.

Таъкидлаш жоизки, “BAKAN TEX” масъулияти чекланган жамиятитомонидан 2020 йилда 18 млн. АҚШ долларлик пахта толаси махсулотлари Россия, Туркия, Миср, Хитой, Польша ва Қирғизистон каби давлатларга экспорт қилинган.

2.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг