Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона қўмитасида “Гендер тенглик фаоли” миллий танлови экспертларининг учрашуви ташкил этилди
601
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси ҳамкорлигида мамлакатимизда гендер тенгликка эришиш масалаларига жамоатчилик эътиборини кенг жалб этиш, турли тузилмалар фаолиятига гендер тенгликни сингдириш мақсадида “Гендер тенглик фаоли” номли миллий танлов ўтказилмоқда.

Бугун Давлат божхона қўмитасида Давлат божхона хизмати органларида хизмат қилаётган аёллар билан Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-кувватлаш вазирлиги ва Гендер тенгликни таъминлаш масаласи бўйича комиссия томонидан ҳамкорликда ўтказилаётган “Гендер тенглик фаоли” миллий танлови экспертларининг учрашуви ташкил этилди.

“Хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилган энг яхши хуқуқни муҳофаза қилиш органи” номинациясида танловда иштирок этиш учун ҳужжатларини тақдим этган Ўзбекистон Республикаси божхона органлари тизимида гендер тенгликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган фаолиятни ўрганиш мақсадида хайъат экспертлари Олий Мажлиси Сенати аъзоси М.Кодирханова, Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси бош маслаҳатчиси Н. Шотурсунова, Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси аъзоси М. Ширинова ва Маҳалла ва оилани қўллаб-кувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари М. Махмудовалар Давлат божхона қўмитасига ташриф буюришди.

Шунингдек учрашувда Давлат божхона хизмати органларида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича маслаҳат-кенгаши вакиллари, Давлат божхона хизмати органларидаги Хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотларининг Қўмита, Тошкент шаҳар, Миллий кинология маркази ва Божхона институтидаги шаходатланган аёллларининг вакилалари иштирок этишди.

Тадбирни очар экан, ДБҚ Раисининг биринчи ўринбосари в.в.б. И.Мухторов ташриф буюрган экспертларга, вазирлик ва қўмиталар ўртасида ўтказилаётган “Гендер тенглик фаоли” миллий танлови ташкилотчиларига, алоҳида эътибор қаратилиши лозим бўлган долзарб йўналишда танлов ташкил этилганлиги учун миннатдорчилик билдирди.

Таъкидланганидек, Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 29 июндаги “Давлат божхона хизмати органларида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича маслаҳат-кенгаши тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида” 115-сон буйруғи билан “Давлат божхона хизмати органларида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича маслаҳат-кенгаши тўғрисидаги Низом” тасдиқланиб, унга асосан Маслаҳат Кенгаши низоми ва Маслаҳат Кенгаши таркиби тасдиқланиб, маслаҳат кенгашининг фаолияти йўлга қўйилди. Давлат божхона қўмитаси 2020 йил 30 июндаги йиғилиш баёнига асосан эса, Давлат божхона қўмитаси Марказий аппаратида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича маслаҳат-кенгаши таркиби ҳам тасдиқланди.

Ҳозирги кунда тизимда 324 нафар аёллар хизмат қилмоқда. 18 нафар аёллар эса раҳбарлик лавозимларида самарали фаолият кўрсатмоқда.

Бугунги кунда аёлларимиз ДБҚ марказий аппарати, ҳудудий божхона бошқармалари аппарати, чегара ва ТИФ божхона постлари, Божхона институти ва Миллий кинология марказида турли лавозимларда самарали хизмат қилиб келмоқдалар.

Ҳусусан, божхона органларининг асосий йўналишлари ҳисобланган божхона тўловлари, хавфни бошқариш, инновация, божхона экспертизаси каби бошқармаларда, шунингдек суриштирувчи, тезкор ходим, кинолог, дастурчи, қурилиш муҳандиси, бухгалтер ва шифокорлар шулар жумласидандир.

Тизимда амалга оширалаётган кенг қамровли ислоҳотлар натижасида божхона ишига бўлган қизиқиш ортиб бормоқда. Бунга яққол мисол сифатида Божхона институтига ўқишга қабул қилинаётган қизлар сонини келтириш мумкин.

2017-2018 йилларда Божхона институти курсантлари сафига 32 нафар қизлар қабул қилинган бўлса, 2019-2020 йилларда 37 нафар қизлар қабул қилинди.

Тадбир давомида сўзга чиққан Олий Мажлиси Сенати аъзоси Малика Кодирханова, сўнгги 4 йил мобайнида хотин-қизларни қўллаб қувватлаш, ижтимоий муҳофаза қилиш борасида 30 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганлиги ҳақида тўхталиб ўтди. Жумладан, 2019 йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ҳамда “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлар қабул қилингани бу борада жиддий қадам бўлганлиги алоҳида таъкидланиб ўтилди.

Шунингдек учрашувда, Божхона институти Хотин қизлар бошланғич ташкилоти раиси, фалсафа фанлари доктори, божхона хизмати подполковниги Мунаввар опа Каримжонова, Божхона институтида гендер тенглик масалалари йўналишда амалга оширилаётган ишлар ва тадбирлар юзасидан тайёрланган тақдимотни иштирокчилар эътиборига хавола қилди. Божхона институти курсант қизлари томонидан тайёрланган шеърий чиқишлар ва қўшиқлар эса тадбирга ўзгача руҳ бағишлади.

Тадбир сўнгида иштирокчилар эътиборига Давлат божхона қўмитаси мутассадилари томонидан “Гендер тенглик фаоли” миллий танлови учун тайёрланган видероликлар тақдим қилинди. 

2.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг