Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига амалий ёрдам кўрсатилмоқда
608
Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш, божхона органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш, «қоғозсиз ва электрон божхона»нинг мантиқий давоми ва ривожланиши бўлган «рақамли божхонани» шакллантириш бугун тизим олдидаги энг катта вазифалар ҳисобланади.
Ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига амалий ёрдам кўрсатилмоқда

Мазкур вазифаларни ўз вақтида, сифатли ва тўлақонли амалга ошириш, энг аввало тадбиркорларга сифатли божхона хизматини кўрсатиш эса муносиб шарт-шароитлар яратишни тақозо этади.

Ислоҳотлар самарасини биргина Наманган вилояти божхона бошқармаси томонидан амалга оширилган ишларнинг рақамлардаги ифодасида ҳам кўришимиз мумкин. Яъни 2021 йил январь ойи мобайнида, бошқарма томонидан 1593 та божхона юк декларациялари расмийлаштирилди.

Вилоятда экспорт божхона режимига расмийлаштирилган товарлар ҳажми 24,7 млн. АҚШ долларини ташкил этди. Экспорт товарларининг асосий қисмини тўқимачилик маҳсулотлари, калава ип, мева-сабзавот маҳсулотлари, металл ва ундан тайёрланган буюмлар ҳамда бошқа саноат маҳсулотлари ташкил этди.

2021 йил январь ойи мобайнида Наманган вилоятидан товарлар 28 та давлатларга экспорт қилинган бўлиб, экспортнинг катта улуши Россия, Хитой, Қирғизистон, Туркия, Қозоғистон, Украина, Польша, Ҳиндистон Италия, Португалия мамлакатларига тўғри келади.

Божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнида яратилган  қулайликлар тадбиркорлар томонидан, айниқса миллий маҳсулотларни четга экспорт қилувчи экспортёрлар томонидан тўла қўллаб-қувватланмоқда.

Бугунги  кунда  вилоят божхоначилари томонидан  божхона органларига юклатилган вазифаларни бажариш юзасидан тизимли ишлар давом эттирилмоқда.

5.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг