Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳазрат Навоийга эҳтиром кўрсатиб
623
Шу кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида, таълим муассасаларида, ҳарбий қисмларда улуғ бобокалонимиз Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан турли тадбирлар, маънавий-маърифий кечалар, адабий-бадиий анжуманлар бўлиб ўтмоқда.
Ҳазрат Навоийга эҳтиром кўрсатиб

Шундай тадбирлардан бири Самарқанд вилояти божхона бошқармасида шахсий таркиб иштирокида ўтказилди.

Тадбирни Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи, божхона хизмати полковниги Якуб Мирзарахимов очиб бериб, буюк бобокалонимиз Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижоди, унинг келажак авлодга қолдирган адабий мероси, ижодининг умрбоқийлиги, илмий ва тарбиявий аҳамиятини эътироф этиб ўтди.

Шундан сўнг Самарқанд давлат университети филология фанлари номзоди, доцент Муродқосим Абдиев сўзга чиқиб, Алишер Навоийнинг нафақат ўзбек миллий адабиёти, балки жаҳон адабиётидаги ўрни, ўзининг ижоди, инсоний ғоялари билан бутун дунёда эзгуликни, инсонпарварликни, яхшиликни тараннум этгани, тилшунослик равнақига қўшган улкан ҳиссаси ҳақида сўз юритди.

А.С.Пушкин номидаги Самарқанд вилоят Ахборот-кутубхона маркази ходимлари Нигора Воҳидова ва Парвина Абдуҳамидовалар шоирнинг ижодий фаолиятига бағишланган видеороликни намойиш этиб, китоблар тақдимотини ўтказишди.

Навоий бобомизнинг ҳаёти ва ижодига бефарқ инсон топилмаса керак. Унинг асарларида эзгулик ва комил инсон тарбияси етакчилик қилади. Тадбир давомида Божхона институти курсантлари Навоий ижодидан рубоийлар, туюқлар ва ғазаллар айтишди.

6.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг