Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Навоий улуғ шахс ва буюк мутафаккир
683
Нафақат сўз мулкининг султони, балки юрт ва халқ ташвишини чеккан, унинг манфаатини ўйлаган, доимо эзгуликни тараннум қилган улуғ Навоийнинг 580 йиллиги юртимизда катта тантана билан кутиб олинмоқда. Эътиборлиси, у зотнинг дурдона асарларини мутолаа қилар эканмиз, лирик ва насрий асарлари хотимасида ёки шеърлари мақтаъсида «мени дуода ёд, фотиҳада шод этинг», деб битган рамзий маънодаги васиятига кўзимиз тушади. Қувонарлиси эса, Навоийнинг ушбу васияти ҳануз амалда, юртдошларимиз ҳурмат-эътиборида ўз аксини топмоқда.

Жиззах вилояти божхона бошқармасида ҳам “Навоийга эҳтиром” мавзусидаги тадбир муносиб нишонланди. Унда вилоят Маънавият-Маърифат маркази мутахассислари иштирок этиб, буюк зотнинг ҳаёт йўли, унинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ривожига қўшган муносиб ҳиссаси ҳақида маърузалар қилишди.

Навоий ижодига эътибор қаратар эканмиз, бобомиз ўз ижодида миллиондан ортиқ бетакрор сўздан кенг фойдалангани, ҳассос шоир юксак ижодий маҳорат ва улкан сўз бойлигига эга бўлганига амин бўламиз. Унинг “Хамса”, “Хазойин ул-маоний”, “Мажолис ун-нафоис”, “Тарихи мулки ажам”, “Маҳбуб ул-қулуб”, “Муҳокамат ул-луғатайн”, “Мезон ул-авзон”, “Лисон ут-тайр” ва бошқа ўлмас шоҳ асарлари, давлат арбоби сифатида эса икки дарё оралиғида амалга оширган улкан бунёдкорлик ишлари ҳанузгача барчамизни ҳайратга солади. Тадбирда сўз олганлар бу жиҳатларга алоҳида тўхталиб ўтишди.

Шунингдек, тадбир давомида, айни пайтда амалиётда билим кўникмаларини ошириб келаётган Божхона институтининг иқтидорли курсантлари томонидан Навоий ғазаллари мутолаа қилинди.

 

9.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг