Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қашқадарёда Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган маънавий тадбир ўтказилди
742
Юртимизда буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг бой ва серқирра ижодий меросини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, унинг ўлмас асарларини кенг тарғиб қилиш ҳамда хотирасини абадийлаштириш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Қашқадарё вилоятида ҳам буюк бобокалонимиз туғилган қутлуғ сана 9 февраль арафасида адабий-бадиий тадбирлар ташкил этилмоқда.

Бугун Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси ҳамда вилоят ички ишлар бошқармалари ҳамкорлигида Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган Навоийхонлик кечаси ўтказилди.

Юқори савияда ташкил этилган тадбир Қарши шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қашқадарё академик лицейида бўлиб ўтди.

Тадбир  аввалида иштирокчиларга Навоий ҳаёти ва ижоди ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Таъкидланганидек, шоирнинг бебаҳо ижодий-илмий мероси нафақат халқимиз, балки жаҳон адабиёти тарихида, миллий маданиятимиз ва адабий-эстетик тафаккуримиз ривожида алоҳида ўрин тутади. Улуғ шоир ўзининг шеърий ва насрий асарларида юксак умуминсоний ғояларни, она тилимизнинг беқиёс сўз бойлиги ва чексиз ифода имкониятларини бутун жозибаси ва латофати билан намоён этиб, ер юзидаги миллионлаб китобхонлар қалбидан муносиб ва мустаҳкам ўрин эгаллаган.

Шу билан бирга, тадбир иштирокчиларига улуғ аждодимиз Навоий ғазалларидан парчалар ўқиб эшиттирилди.

Тадбир якунида фаол иштирок этган иштирокчилар муносиб тақдирланди. Тақдирланганлар орасида Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси “Қарши-Керки” чегара божхона пости катта инспектори, божхона хизмати капитани Раҳматова Гулноза ҳам ўрин олди.

Бу каби маърифий тадбирлар республикамизнинг барча вилоятларида давом эттирилмоқда.

 

 

9.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг