Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманганда “Замонамиз қаҳрамонлари” мавзусида учрашув ўтказилди
894
Мамлакатимиз бўйлаб доимий тарзда божхона органлари ходимлари томонидан ёш авлод вакиллари билан учрашувлар, давра суҳбатлари ва кўргазмали чиқишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармасининг хизмат фаолияти давомида юксак натижаларга эришган бир гуруҳ ходимлар томонидан вилоятнинг Норин туманида жойлашган 6-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчи ёшлари билан “Замонамиз қаҳрамонлари” мавзусида учрашув ташкил қилинди.

Учрашувда, бугунги кунда божхона органлари фаолияти, соҳа ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ёш кадрларни билим савиясини ошириш борасида қилинаётган ишлар юзасидан ёш ўқувчиларга тушунтиришлар берилди.  

Шу билан бирга, ёшларга, божхона ходими бўлишлари учун қўйиладиган талаблар, чуқур ўзлартирилиши лозим бўлган фанлар ҳамда божхона хизмати ҳақида умумий маълумот ва тушунчалар берилди.

Тадбир якунида ўқувчи ёшлар ҳам ўз фикрларини билдиришиб, ёшлардан кўпчиликлари келажакда божхоначи бўлиш истаги борлигини айтиб ўтишди.

Юртимиз бўйлаб давом этаётган “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” доирасида ўтказилаётган бу каби тадбирлар ёшларимизнинг ватанга бўлган муҳаббатини янада оширишга хизмат қилади.

11.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг