Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Илмий ҳамкорлик – муваффақиятлар гарови
1220
Давлат божхона қўмитаси Божхона институти билан мамлакатимиз Фанлар академиясининг илмий тадқиқот институтлари ўртасида ўрнатилган илмий-амалий ҳакорлик божхона органлари олдига қўйилган вазифалар ижросини муваффақиятли таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.
Илмий ҳамкорлик – муваффақиятлар гарови

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг В.И.Романовский номли Математика институти, М.Т. Ўрозбоев номли Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти ҳамда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Илмий-инновацион маркази билан ҳамкорликда жорий йил 12 февралда бўлиб ўтган шундай тадбирлардан бири “Математик моделлаштириш ва ҳисоблаш математикасининг долзарб муаммолари” мавзусидаги илмий семинар кўринишида бўлиб ўтди.

Семинарда классик ва индустриал математика, сейсмология ҳамда сунъий интеллект соҳасидаги етакчи олимлар эътиборига Давлат божхона қўмитаси Божхона институти катта ўқитувчиси, техника фанлари доктори А.А. Саидовнинг “Ахборот ишончлилиги назарияси асослари ва уни божхона ишига қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари” мавзусидаги монографияси тақдимоти бўлиб ўтди.

Маълумки, божхона тизимида айланаётган ахборотнинг, айниқcа Божхона юк декларацияларидаги ахборотнинг ишончлилиги, тўғрилигини таъминлаш мамлакат иқтисодий манфаатларига дахлдор эканлиги шубҳасиз. Бугун “Рақамли божхона” тамойиллари амалиётга жорий этилар экан, юқоридаги масалани ечиш учун энди савдо юкларини битталаб кўрикдан ўтказиш каби эски усуллардан воз кечиш, унга “сунъий интеллект” технологияларини жорий этиш долзарб вазифа ҳисобланади.

Семинарда иштирок этган олимлар томонидан монографияда тақдим этилган илмий ечимларга алоҳида эътибор қаратилиб, унда имом Бухорий ва имом Термизийлар томонидан ишлаб чиқилган ҳадислар ишончлилигини баҳолаш усуллари билан замонавий ахборот ишончлилигини баҳолаш усуллари ўртасида мустаҳкам ўхшашликлар мавжудлиги исботланганлиги бу масалага янгича илмий ёндлашув эканлигитаъкидлаб ўтилди.

Монография илмий натижаларини амалиётга қўллашнинг 6 йиллик натижалари унинг ҳаётийлиги ва самарадорлигини кўрсатади. Монографияда келтирилган божхона ахборот тизимларининг огоҳлантириши натижасида нотўғри декларацияни тақдим этганлик учун ташқи савдо иштирокчиларига нисбатан маъмурий баённомалар тузиш, шунингдек, давлат бюджетига  божхона тўловлари кам ундирилиши олди олинган.

 

12.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг