Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Самарқандда брифинг ўтказилди
1078
Самарқанд вилояти ҳокимлигида вилоят божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Жасурбек Файзуллаев иштирокида брифинг ўтказилди.

Унда Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан 2021 йилнинг ўтган январь ойи давомида мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, божхона тўловларини ундириш, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, “яширин иқтисодиёт”га қарши курашиш, божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишларининг олдини олиш, уларни аниқлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан батафсил маълумотлар бериб ўтилди.

Экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда тадбиркорлик субъектларига янада қулайлик яратиш мақсадида жорий йилнинг 26 январь куни “Самарқанд-Бухоро-Туркманобод” йўналишидаги “М-37” автомагистрал йўлининг Самарқанд тумани Мотрид қўрғонидан ўтган қисмида 1867 кв. метр ҳудудга тенг, 1125 тонна миқдордаги товарларни сақлаш учун мўлжалланган омборлари мавжуд “Самарқанд” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости янги маъмурий бинода иш бошлади.

 Жорий йилнинг январь ойида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан Давлат бюджетига божхона тўловларидан жами 136,8 млрд. сўм пул маблағлари ўтказилди.

Ҳисобот даврида, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари томонидан импорт қилинган товарларга қонунчиликда белгиланган ставкалар асосида жами 79,3 млрд. сўм миқдорида божхона тўловларидан имтиёзлар қўлланилди.

Бундан ташқари, бугунги кун шароитида тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида вилоятда фаолият юритиб келаётган 11 нафар тадбиркорларга жами 32 млрд. сўм миқдоридаги божхона тўловларини кечиктириб тўлашга рухсат берилди.

Январь ойида Самарқанд вилоятининг ташқи савдо айланмаси 125 млн. долларни, шундан: экспорт – 25 млн. долларни, импорт – 100 млн. долларни ташкил қилди.

Ташқи савдо айланмасида энг юқори улуш Россия, Хитой, Тожикистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Туркия, Қозоғистон, Туркманистон ва Беларусия давлатлари ҳиссасига тўғри келмоқда.

2021 йилнинг январь ойида 45 та давлатдан умумий қиймати 100 млн. долларига тенг бўлган товарлар импорти амалга оширилган.

Импорт қилинган товарлар асосан, транспорт ва унинг эҳтиёт қисмлари, технологик асбоб-ускуналар, металл ва улардан тайёрланган буюмлар, тиббиёт ва фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларига тўғри келади.

Импорт маҳсулотлари кўпроқ Хитой, Россия, Туркия, Украина, Қозоғистон каби давлатлардан олиб келинган.

Таъкидлаш жоизки, товарларни ноқонуний олиб киришнинг асосий шакллари ва услублари ҳамда божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлаш схемаларини аниқлаш ҳамда уларга чек қўйиш божхона органларининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида контрабанда ва божхона қонунбузилишига қарши курашиш йўналишида 65 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари фош этилиб, натижада 1,0 млрд. сўмлик товарлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Қонунбузилиши ҳолатлари бўйича жами 6,9 млрд. сўмлик қўшимча божхона тўловлари ҳисобланиб, ундиришга қаратилди.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан 3 та жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов органларига юборилган бўлса, 53 та ҳолатда эса ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий ишлар юритилган.

Шу билан бирга, ҳисобот даврида 543,68 грамм. гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний айланмасининг олди олинди.

Вилоятнинг ички ҳудудида тегишли тартибда рўйхатдан ўтмасдан, сифати кафолатланмаган қўлбола маҳсулотлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган 1 та “яширин цех” фаолиятига чек қўйилди.

Шунингдек, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш юзасидан жойларда аҳоли ҳамда тадбикорлик субъектлари иштирокида 19 маротаба давра суҳбатлар ва учрашувлар ўтказилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сонли фармони билан тасдиқланган давлат Дастурига кўра, 2021 йил 1 июлдан бошлаб:

- суюлтирилган газ импорти учун божхона божи ва импорт учун талаб этиладиган ҳужжатлар бекор қилинади;

- “Масофавий электрон декларациялаш божхона постлари” синов тариқасида ташкил этилади;

- божхона расмийлаштируви жараёнларида инсон аралашуви кескин қисқартирилади;

Тадбир якунида Давлат божхона қўмитасининг 11-08 ҳамда вилоят божхона бошқармасининг (66) 233-63-00 рақамли “Ишонч телефони” эслатиб ўтилди.

 

14.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг