Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Наманган” халқаро аэропортида “Очиқ эшиклар куни” бўлиб ўтди
303
Бугунги кунда мамлакатимизда соғлом ҳамда баркамол авлодни тарбиялаш, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш, йигит-қизларимизни замон талабига жавоб берадиган етук малакали мутахассислар қилиб тайёрлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
“Наманган” халқаро аэропортида “Очиқ эшиклар куни” бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-6155-сон Фармони ижроси юзасидан “Наманган” халқаро аэропортида ёшлар учун “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди.

Ушбу тадбирда ёшлар ҳаётидаги энг долзарб масалалар, айниқса, уюшмаган ёшларни ҳаётда ўз ўрнига эга бўлишга, уларни касбга йўналтиришга ва бандлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида “Наманган” халқаро аэропортида хизмат олиб борувчи давлат идоралари фаолияти билан яқиндан таништирилди.

Хусусан, ушбу аэропортда хизмат олиб бораётган ёш божхоначилар томонидан ўқувчи ёшлар учун божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган йўловчилар ва уларнинг юкларини божхона назоратидан ўтказиш тартиби тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, ушбу тадбирда “MY5” телеканали қошида ташкил этилган “Ёш журналистлар” нодавлат таълим муассасасининг ўқувчилари иштирок этиб, тадбир давомида лавҳа ҳамда телерепортаж тайёрлаш бўйича ўз малакаларини оширишди.

Тадбир якунида ўқувчи ёшлар ҳам ўз фикрларини билдиришиб, ёшлардан кўпчиликлари келажакда божхоначи бўлиш истаги борлигини айтиб ўтишди.

 “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” доирасида ўтказилаётган бу каби тадбирлар ёшларимизнинг ватанга бўлган муҳаббатини янада оширишга хизмат қилади.

 

14.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг