Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Маънавиятли ёшлар ватан таянчи” мавзусида ҳарбий ватанпарварлик тадбири ташкил этилди
379
Ҳар бир жамиятнинг, унда яшайдиган инсонларнинг тақдири ва келажаги албатта мамлакатнинг эртанги тараққиётини белгилаб берувчи етакчи кучлари ҳисобланмиш ёшлар тарбияси билан чамбарчас боғлиқдир.
  “Маънавиятли ёшлар ватан таянчи” мавзусида ҳарбий ватанпарварлик тадбири ташкил этилди

Юртимизда ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини мустаҳкамлаш, уларнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлигини ошириш борасида улкан ишлар олиб борилмоқда. Зеро, замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган баркамол, мақсадга интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялаш бугуннинг энг муҳим вазифаларидан биридир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта муҳим ташаббуси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ёшларни миллий ғоя ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалби ва онгига Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканини чуқур сингдиришга қаратилган чора-тадбирларни ташкил этиш вазифалари кўзда тутилган.

Мазкур эзгу ишлар амалий ифодаси сифатида Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти ташаббуси билан Давлат божхона қўмитаси Миллий кинология маркази, “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси билан ҳамкорликда Тошкент шаҳар Учтепа туманида жойлашган 4-сонли умумтаълим мактабида “Маънавиятли ёшлар ватан таянчи” мавзусида ҳарбий ватанпарварлик тадбири ташкил этилди.

Ушбу тадбирда мактаб ўқувчиларига Божхона институти офицер ва курсантлари томонидан ўқувчи ёшларга ўқотар қуролларни тузилиши ва жанговар имкониятлари, танкка ва пиёдаларга қарши миналар, божхона назоратида фойдаланиладиган техник воситалар хусусиятлари, автоматни қисмларга ажратиш ва қайта йиғиш амалий машғулотлари  намойиш  этилди.

Шунингдек, тадбир давомида Божхона институти ижодкор курсантлари томонидан ёшларни ватанпарварликка ундовчи шеърий, мусиқий ва карабинчилар жамоасининг чиқишлари намойиш этилди.

Тадбир давомида Миллий кинология марказининг хизмат итлариёрдамида амалга оширилган кўргазмали чиқишлари ўқувчиларда ёрқин таассурот қолдирди.

 

 

18.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг