Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорлик субъектлари билан учрашув бўлиб ўтди
963
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва халқимизга мурожаатномаси – мамлакатимиз сиёсий ҳаётидаги энг муҳим воқеа. 2017 йилдан буён анъанага айланган бу тадбирда тугаётган йилдаги асосий кўрсаткичлар, янги йилга мўлжалланган мақсад ва вазифалар эълон қилинади.
Тадбиркорлик субъектлари билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий мажлис ва халққа мурожаатномаси, шунингдек, “2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли соғлигини мустаҳкамлаш” йилида амалга оширишга оид Давлат дастури” билан давлат божхона хизмати органлари олдига ҳам бир қатор муҳим вазифалар қўйилди.

Хусусан, “божхона ҳудудида қайта ишлаш режими”да саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш зарурлиги белгилаб берилди. Бу дегани, тадбиркорлик субъектлари божхона божлари ва солиқлар тўлашдан шартли озод этилган ҳолда олиб кирилган товарларни  уларга тегишли ишлов берилиб, ёки улардан бошқа товар тайёрланган, таъмирланиб таркибий қисмларининг алмаштирилиши натижасида ҳосил бўлган товарларни қайта ишлаш маҳсулотлари тарзида олиб чиқади.

Шунингдек, Давлат дастури доирасида хорижий буюртмачи мавжуд бўлмаган ҳолларда ҳам қайта ишлаш  операцияларига рухсат бериш механизмини жорий қилиш назарда тутилди.

Мамлакатимиз ташқи савдо айланмасини ташкил этувчи товарлар экспорти ва импорти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг туб маъносини тушунтириш, хусусан, Президент Мурожаатномасида белгиланган “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” бажхона режимига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича берилган топшириқлар ижроси бўйича, “Нукус” Ташқи иқтисодий фаолият божхона постида Давлат божхона қўмитаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси масъул ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектлари билан учрашув ташкил этилди.

Учрашувда амалдаги қонунчилик талаблари бўйича божхона расмийлаштируви соҳасида тадбиркорлик субъектларига яратилаётган қулайликлар, божхона тўловларидан тақдим этилаётган имтиёз ва преференциялар, яратилаётган имкониятлардан фойдаланиш талаб ва шартлари, шунингдек “божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимига товарларни расмийлаштириш талаб ва шартлари, унинг қулайликлари, шунингдек 2020 йил 22 декабрда Ўзбекистон Республикаси қўшимча шарт билан қўшилган Киото конвенцияси бўйича божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва уйғунлаштириш, норматив ҳуқуқий ҳужжатларни халқаро меъёрларга имплементация қилиш жараёнларида амалга оширилаётган ишлар туб моҳияти бўйича батафсил тушунтиришлар берилди.

Тадбир давомида тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятларида учраётган муаммо ва саволларга божхона ходимлари томонидан батафсил жавоблар олишди. 

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

19.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг