Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар ўқувчи-ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олишга эътибор қаратишди
353
Аҳолининг кенг қатлами шу жумладан, ёшлар ўртасида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва кучли таъсир қилувчи препаратларнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ жиноятларни олдини олиш мақсадида вилоят божхоначилари Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти қошидаги академик лицейида ўқувчи-ёшлар билан учрашув ўтказди.
Божхоначилар ўқувчи-ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олишга эътибор қаратишди

Таъкидландики, мамлакатимизда ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш, уларнинг ҳаётга мустақил қадам қўйишлари учун барча зарур шароитларни яратишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш мақсадида «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди.

Ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчилик профилактикасини амалга ошириш мақсадида ташкил этилган тадбирда вилоят божхоначилари ёшларни Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ўсиб келаётган ёш авлодни илм-фан ва инновацияларга кенг жалб этиш, уларни «Миллий тикланишдан — миллий юксалиш сари!» ғояси атрофида бирлаштиришга эътибор қаратишди.

Келажакда божхоначи бўлишни орзу қилган ўқувчи-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлари билан тадбирда фаол иштирок этишди.

 

19.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг