Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Яллама” чегара божхона постида “Порт назорат гуруҳи”нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди
613
Жорий йилнинг 19 февраль куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти гиёҳвандлик воситалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси (БМТ бошқармаси) ҳамда Жаҳон божхона ташкилотининг “Контейнерлар ташувини назорат қилиш” глобал дастури доирасида “Яллама” чегара божхона постида “Порт назорат гуруҳи”нинг расмий очилиш маросими ўтказилди.
“Яллама” чегара божхона постида “Порт назорат гуруҳи”нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди

Тадбирда БМТ бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий вакили Ашита Миттал бошчилигидаги бошқарма вакиллари, Давлат божхона қўмитаси Раиси ўринбосари Б. Раҳимов иштирок этдилар.

Шунингдек,очилиш маросимида “Контейнерлар ташувини назорат қилиш” глобал дастурининг донор ташкилотлари вакиллари ҳам видеоконференцалоқа шаклида иштирок этдилар.

Бугундан эътиборан мазкур чегара божхона постида “Порт назорат гуруҳи” фаолияти расман ишга туширилди.

Тадбирда “Контейнерлар ташувини назорат қилиш” дастури истиқболидан келиб чиқиб, Давлат божхона қўмитаси ва БМТ бошқармаси томонидан ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари юзасидан ўзаро келишиб олинди.

Таъкидлаш жоизки, “Контейнерлар ташувини назорат қилиш” глобал дастури доирасида Давлат божхона қўмитаси БМТ бошқармаси билан2014 йилдан буён фаол ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Дастур мақсади - иштирокчи мамлакатларга контейнерда юк ташиш воситаларининг гиёҳванд моддалар савдоси, трансмиллий уюшган жиноятчилик ва бошқа ноқонуний фаолият учун ишлатилишининг олдини олиш учун денгиз портлари ва қуруқликдаги портларда ҳуқуқни муҳофаза қилишнинг барқарор механизмларини ишлаб чиқишда ёрдам бериш.

“Контейнерлар ташувини назорат қилиш” дастури мамлакатлар учун денгиз портлари ва қуруқлик портларида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини мувофиқлаштириш ва бошқариш бўйича самарали ечимни таклиф этади.

Ушбу дастур доирасида Ўзбекистоннинг “Чуқурсой техник идора”, “Яллама” ва “Олот” чегара божхона постлари “Порт назорати гуруҳлари” вакиллари учун БМТ бошқармаси томонидан тренинг ва ўқув-курслари ўтказилиб келинмоқда. Машғулотлар давомида ходимлар интеграциялашган ёндашув ёрдамида юқори хавфли контейнерларни аниқлашни ўрганишмоқда.

Мазкур глобал дастур доирасидаги фаол ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам божхона ходимлари учун чегара ўтказиш пунктларида транспорт воситаларива товарлар ҳаракатини сифатли ва самарали назорат қилишга, шу билан бирга, ходимларнинг билим ва салоҳиятини оширишга ўз ҳиссасини қўшмоқда.

БМТ бошқармаси томонидан “Яллама” чегара божхона постидаги “Порт назорат гуруҳи” учун алоҳида хона тўлиқ жиҳозланиб, компьютер, мебель ва контейнерлар ҳаракатини назорат қилишга асосланган махсус кузатув ускуналари билан таъминланди.

Тадбир давомида Тошкент вилояти божхона бошқармаси бошлиғи О. Чориев “Яллама” божхона постидаги барча техник воситаларнинг ишлаш тизими ва уларнинг салоҳиятлари тўғрисида БМТ бошқармаси вакилларини таништирди.

Жумладан, БМТ бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий вакили А. Миттал транспорт воситаларининг кунлик ҳаракатланиш имкониятлари ва уларнинг соддалаштирилган божхона процедураларидан ўтиши, экспорт ва импорт йўлакларидаги қулайликлар билан яқиндан танишиб, уларни юқори баҳолади.

 

 

19.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг