Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳашар – барчага ярашар
301
Хозирги кунда республикамизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад барча учун муносиб турмуш шароитларини яратишдир.
Ҳашар – барчага ярашар

Шу ўринда, “Маҳаллабай” ишлаш тизимини жорий қилиниши аҳоли фаровонлигини таъминлаш, юртдошлармиз муаммоларини аниқлаш ва ечимини топишда ўз самарасини бермоқда.

Ўз навбатида Давлат божхона хизмати органлари томонидан ушбу йўналишдаги ишлар тизимли йўлга қўйилган бўлиб, оз вақт ичида ўз самарасини бермоқда.

Хусусан, “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси томонидан Тошкент шаҳар Учтепа туманига қарашли “Абдулла Қодирий” ҳамда “Шофайзибоғ” маҳаллаларида амалга оширилаётган ишлар бундан далолатдир.

“Ишчи гуруҳ” томонидан юқорида келтирилган маҳаллаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати, ёрдамга мухтож фуқароларимиз ҳамда нуроний отахонларнинг турмуш тарзи ва мавжуд муаммолари атрофлича ўрганилиб, тегишли идоралар билан ҳамкорликда уларни бартараф қилиш чоралари кўрилди.

Хусусан, кўчаларда ўрнатилган ёритиш мосламалари, сим-ёғочлар, электр коммуникациялари таъмирланди, маҳалла ҳудудида ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Аҳоли бандлиги масалалари ҳам эътибордан четда қолмади. Бандлик масалалари бўйича масъул ташкилотлар билан ташкиллаштирилган йиғилишда 20 дан ортиқ ҳамюртларимизга ишга жойлашиш ва ўқув муассасаларига киришда амалий ёрдам кўрсатилди.

Шу билан бирга, маҳалла ёшларининг спортга бўлган қизиқишини кучайтириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида “Шофайзибоғ маҳалла фуқаролари йиғини биносида жойлашган спорт залида мусобақа ташкиллаштирилиб ғолиблар ва иштирокчиларга эсдалик совғалари улашилди.

22.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг