Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари иштирокида тадбир бўлиб ўтди
421
“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплексининг “Авиаюклар” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида республикамизда божхона соҳасида қабул қилинаётган янги қонун ҳужжатлари, тадбиркорлар учун яратилаётган қулайликлар ҳамда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларида юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечимларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.
Ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари иштирокида тадбир бўлиб ўтди

Тадбир иштирокчиларига Вазирлар Маҳкамасининг «Божхона йиғимлари ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 700-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташқи савдо юкларини божхона назорати остида ташишни соддалаштириш, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларини янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги 800-сонли қарори, шунингдек “Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари мазмун моҳияти тушунтирилди.

Шу билан бирга, ТИФ иштирокчилари томонидан билдирилган бир қатор муаммолар ва қонун хужжатлари талқини атрофлича муҳокама қилинди. Ўз навбатида билдирилган таклифлар Давлат божхона қўмитасининг тегишли бошқармалари билан биргаликда ўрганиб чиқилиши ва амалиётга жорий қилиниши масалалари кўрилиши таъкидланди.

Шу билан бирга, Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлими ходимлари томонидан комплекс томонидан коррупцияга қарши курашиш йўналишида амалга оширилаётган ишлар юзасидан қисқача тўхталиб ўтилди, шунингдек божхона ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан ДБҚнинг “11-08” “ишонч телефон” рақамига, шунингдек, “Тошкент-Аэро” ИБКнинг Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлимининг 78-120-72-61 рақамига қўнғироқ қилишлари мумкинлигини айтиб ўтилди.

 

22.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг