Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Автомобиль шиналарини божхона назоратидан яшириш наф бермади
346
Божхона органларининг асосий вазифаларидан бири давлат бюджетининг даромадлар қисмига божхона тўловларини тўлиқ ва ўз вақтида туширишдан иборат. Лекин айрим ноҳалол тадбиркорлар томонидан давлат бюджетига ундириладиган божхона тўловларини тўламаслик ниятида импорт қилинаётган товарларни ҳужжатларда камайтириб ёки умуман кўрсатмаслик ҳолатлари учраб турибди. Божхона органлари томонидан тизимли равишда ўтказиладиган таҳлил ишлари натижасида божхона қонунбузилиш ҳолатлари ўз вақтида аниқланмоқда.

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари "Марғилон" ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари  билан ҳамкорликда Қўқон шаҳрида жойлашган корхона номига хориждан олиб келинган товарларни ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказишди.

Божхона кўриги натижасида мазкур контейнерларда ҳужжатларда кўрсатилмаган, қиймати 365,9 миллион сўмлик 676 дона автомобиль шиналари товарлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

23.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг