Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ватанпарвар ёшлар – келажак бунёдкори
365
Шижоатли, изланувчан, олдига аниқ бир мақсад қўйиб, шу асосда ҳаракат қилаётган ёшлар мамлакатимиз келажаги бўла олади, дея бемалол айтишимиз мумкин.
Ватанпарвар ёшлар – келажак бунёдкори

Шундай экан, келажак эгаларининг баркамол бўлиб вояга етиши, ўқиб илм олиши, энг муҳими уларда она ватанга муҳаббат, мардлик, ватанпарварлик туйғуларини ҳозирданоқ шакллантириш жуда муҳим.

Худди шу мақсадда, Жиззах вилояти божхона бошқармаси ходимлари ташаббуси билан Янгиобод туманининг 9 ва 11 мактабларида “Ватанпарвар ёшлар – келажак бунёдкори” мавзусида учрашув ташкил этилди.

Унда божхона ходимлари сўзга чиқиб, фидойи, ватанпарвар, баркамол ёшлар келажакнинг ишончли вакиллари эканлиги, шу боис ҳар бир ўғил қиз тинмай ўқиб изланиши, яратиб берилган қулай шарт-шароитлардан унумли фойдаланиши лозимлиги алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, учрашув давомида, Божхона институтига кириш истагида бўлган ёшларга ўқув юртида яратилган қулай шарт-шароитлар, у ердаги сифатли таълим тизими, мутахассислик фанлари, мавжуд йўналиш турлари ҳамда бу йилги қабул жараёнлари ҳақида  батафсил маълумотлар берилди. Қолаверса, битирувчи ёшлар соҳа мутахассилари томонидан божхона соҳаси ва унинг мақсад, вазифалари ҳақида ҳам етарли тушунчаларга эга бўлишди. Шунингдек, тадбир давомида Божхона институти ҳаётига оид тайёрланган видеоролик йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди. 

Учрашув якунида мактаб ўқувчиларига божхона ходимлари томонидан турли бадиий китоблар ҳамда спорт анжомлари совға қилинди.

24.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг