Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
ТИФ иштирокчилари учун яна бир интерактив хизмат тури жорий этилди
9168
Мамлакатимизда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш эса уларнинг вақтини ҳамда ҳаражатларини қисқартиришга  хизмат қилмоқда.

Бугунги кунда божхона органларида  амалиётга  жорий  этилган ахборот  тизимлари  64 тага,  интерактив хизматлар эса 31тага етди.

Ягона интерактив хизмат порталида юридик шахсларга кўрсатиладиган энг оммабоп хизматлар рўйхатида божхона органларининг 7 та интерактив хизматларининг ўрин олганлиги соҳада ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланилаётганидан далолат беради.

Жорий  йилнинг 1 мартидан  эътиборан эса божхона органларида яна бир электрон хизмат амалиётга жорий этилди.

Бу - “Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчисининг дастлабки пул маблағлари” электрон  хизматидир.

Мазкур интерактив хизматдан фойдаланиш орқали  ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари  қуйидаги  имкониятларга эга бўлишади:

- божхона органлари ғазна ҳисоб варақларида мавжуд дастлабки пул маблағларини бир ҳудудий бошқармадан  иккинчи ҳудудий  бошқармага ўтказиш;

- тўловчи ва божхона органи  ўртасидаги  ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича солиштириш далолатномасини олиш;

- божхона тўловлари бўйича қарздорлиги мавжуд эмаслиги юзасидан маълумотномани олиш.

Илгари ТИФ иштирокчиси учун бир неча кун вақт талаб этиладиган ортиқча вақт ва  молиявий сарф-харажатлар  эндиликда  онлай тарзда  ҳал этилади.

ТИФ иштирокчиси мазкур хизматдан Давлат божхона қўмитасининг www.customs.uz расмий веб-сайтидаги “Электрон хизматлар” рукни орқали фойдаланади.

Бу каби хизмат турларининг кенг жорий этилиши ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига қулайлик  яратиб, божхона органлари  иш фаолияти самарадорлигини  янада оширишга  хизмат қилади.

15.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг