Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар учтепалик кексалар учун муқаддас қадамжоларга зиёрат уюштиришди
1577
Маҳаллабай ишлаш тизими давлат органлари томонидан фуқароларнинг турмуш тарзидаги муаммолар, маҳалла даражасидаги камчиликларни бартараф этиш ҳамда инсонларнинг ҳаётини яхшилашда муҳим рол ўйнамоқда.
Божхоначилар учтепалик кексалар учун муқаддас қадамжоларга зиёрат уюштиришди

Мазкур жараёнларда ҳам божхона органлари ҳам фаол иштирок этишмоқда. Жумладан,  “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси томонидан пойтахтимизнинг бир нечта маҳалларида ободонлаштириш ишлари амалга оширилди, фуқароларнинг бандлик масалалари, ёшларни соғлом турмуш тарзига кўмаклашиш ва уларни рағбатлантириш ҳамда халқимизнинг хуқуқий саводхоонлигини ошириш йўналишларидаги ишлар жадал суратларда давом этмоқда.

Хусусан, божхоначмилар ташаббуси билан Учтепа туманидаги “Кўркам обод” ва “Абдулла Қодирий” маҳаллаларида яшовчи кексалар учун бир қатор муқаддас қадамжоларга зиёрат уюштирилди.

Шунингдек, “Шофайзибоғ” маҳалла фуқаролар йиғинида муҳалла аҳлининг муаммоларига хуқуқий ечим топиш мақсадида “Юрист маслаҳати” куни ташкил қилинди.

Ҳамюртларимизга болалар нафақаси, имтиёзли уйлар олиш, алимент, ногиронлик бўйича нафақа ва бошқа турдаги масалалар юзасидан тушунтиришлар берилди.

22.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг