Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Эълон!
1065
Давлат божхона қўмитаси электрон божхона юк декларацияси (БЮД) ва БЮДни тузатиш шаклининг (БДТ) электрон шакллари ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган ҳолда қайта тасдиқланганини маълум қилади.

Мазкур ўзгаришлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 июлдаги “Товарларни божхонада электрон шаклда декларациялаш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида” 605-сон қарори, Давлат божхона қўмитасининг “Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги (рўйхат рақами 2773, 2016 йил 6 апрель) ва “Божхона юк декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорлари (рўйхат рақами 3220, 2020 йил 10 февраль) талабларидан келиб чиқиб, амалга оширилди.

Киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан БЮДнинг 44-графасида Божхона юк декларациясини тўлдиришда фойдаланиладиган ҳужжатлар ва маълумотлар турлари таснифлагичига асосан “804” тартиб рақами остида жўнатувчи мамлакатнинг экспорт божхона декларациясига оид маълумотларни (божхона (божхона пости) коди, декларация рўйхатга олинган сана, декларациянинг тартиб рақами) алоҳида майдонларда кўрсатиш белгиланди.

Шунингдек, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Беларусь давлатларига тегишли божхона декларацияларининг рўйхат рақами асосида божхона (божхона пости) коди, декларация рўйхатга олинган сана
ва декларациянинг тартиб рақамини аниқлашда фойдаланиш учун тавсиявий маълумотнинг шакллари қайд этилди.

Маълумот учун: ўзгартириш ва қўшимча киритилган майдонларда маълумотларни кўрсатишда Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Беларусь, Тожикистон давлатларининг экспорт божхона декларацияларига тегишли маълумотлар (божхона (божхона пости) коди (1), санаси (2), рақами (3))  декларациянинг рўйхат рақами асосида қуйидагича аниқланади:

Россия Федерациясига тегишли декларацияда –  XXXXXXXX/XXXXXX/XXXXXXX

                                                                                        1               2                  3

Қозоғистон Республикасига тегишли декларацияда – XXXXX/XXXXXX/XXXXXXX

                                                                                              1              2              3

Қирғизистон Республикасига тегишли декларацияда – XXXXХXXX/XXXXXX/XXXXXXX

                                                                                                1                2                3

Беларусь Республикасига тегишли декларацияда – XXXXX/XXXXXX/XXXXXXX

                                                                                          1              2               3

Тожикистон Республикасига тегишли декларацияда – XXXХXX/XXXXXX/XXXXXXX

                                                                                                1              2                 3

Декларацияловчи шахслар 2021 йил 10 апрелдан бошлаб, БЮД ва БДТларни мазкур тасдиқланган электрон шаклга асосан тақдим этишлари лозимлигини маълум қиламиз.

27.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг