Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Наманган” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида журналистлар учун пресс-тур ташкил этилди
2926
Бугунги кунда тадбиркорларимиз учун божхона расмийлаштируви жараёнларида яратилган қулайликларни кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида Наманган вилояти божхона бошқармаси вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси билан ҳамкорликда “Наманган” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида пресс тур ташкил этилди.
“Наманган” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида журналистлар учун пресс-тур ташкил этилди

Тадбир бошида ОАВ вакиллари бошқарманинг “Наманган” ташқи иқтисодий фаолият божхона постининг ходимлар хизмат олиб бораётган офисида бўлишди ҳамда божхона пости тарихи, божхона расмийлаштируви жараёнлари, божхона назоратининг шакл ва усулларини жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишишди.

Шундан сўнг, “Наманган” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости бошлиғи Х.Мўйдинов томонидан божхона расмийлаштирув жараёнларида жорий қилинган “хавфни бошқариш” ҳамда “ягона дарча” божхона ахборот тизимларининг самарадорлиги тўғрисида батафсил  маълумот бериб ўтилди.

“Наманган” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида ўтган 2020 йил давомида 26 минг 333 та божхона юк декларациялари расмийлаштирилиб, 403 млрд сўмдан ортиқ божхона тўловлари давлат бюджетига ўтказилган.

Мазкур пост орқали тадбиркорларимиз томонидан ишлаб чиқарилган 305 млн. АҚШ долларидан зиёд маҳсулотлар хориж мамлакатларига экспорт қилинган.

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларга божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш йўналишида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилган.

Жумладан, 2020 йил давомида импорт қилинган товарларга қонунчиликда белгиланган ставкалар асосида жами 1 трлн. 337,2 млрд. сўм миқдорида божхона тўловлари ҳисобланиб, шундан ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган хомашё, технологик асбоб ускуналар, маиший техника ва уларнинг қисмлари каби товарларнинг божхона расмийлаштирувида 933,6 млрд. сўм қисмига ёки 70 фоизига божхона тўловларидан имтиёзлар берилди.

Бугунги кунда вилоят божхона бошқармаси тасарруфида 7 та божхона омборлари (4 та очиқ ва 3 та ёпиқ турдаги) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги “Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 210-сонли қарори талаблари асосида фаолият юритмоқда.

Мазкур божхона омборларининг барчаси видеокузатув мосламалари билан жиҳозланган бўлиб, видеотасвирларни онлайн тарзда Давлат божхона қўмитаси ҳамда ҳудудий бошқармаси орқали кузатиш имконияти мавжуд.

Мазкур божхона пости  “Ёқут” МЧЖ га қарашли логистика маркази ҳудудида жойлашган бўлиб, журналистлар мазкур логистика марказлари билан ҳам яқиндан танишишди.

“Ёқут” логистика марказининг иш фаолияти 2018 йил декабрь ойидан бошланган бўлиб, хозирги кунда замонавий техника ва технологиялар билан жиҳозланган, замонавий дастурий таъминот томонидан бошқариладиган замонавий логистика маркази сифатида ташкил этилмоқда.

“Ёқут” божхона омбори ҳудуди умумий ҳажми 29542 мЗ га тенг 8 та ёпиқ бинолар ҳамда 1059,27 м2 майдонга эга бўлиб бир вақтнинг ўзида 10 минг тоннагача бўлган турли товарларни жойлаштириш имкони мавжуд.

Мазкур ҳудуддан 3 та темир йўл тармоғи (ветка) ўтган бўлиб, умумий узунлиги 600 метрни ташкил этади.

Ушбу логистика марказида бир вақтнинг ўзида 8 та темир йўл вагонларини жойлаштириш ёки 16 та юк автотранспортида товарларни тушириб-ортиш имконияти мавжуд ҳамда мазкур омбор замонавий юклаш-тушуриш ускуналари билан жиҳозланган.

Медиа тур давомида журналистлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоблар олишди.

29.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг