Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
9 апрель соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун
338
Амир Темур – буюк шахс, кураги ерга тегмаган саркарда, йирик давлат арбоби, шу билан бирга эл-юртини, халқини севган ва уни жаҳонга машҳур қилган улуғ шахсдир.
 9 апрель соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун

Буюк саркарда, соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кунни халқимиз улуғ аждодимиз хотирасига эҳтиром сифатида ҳар йили кенг байрам қилиб келади.

Амир Темур таваллудининг 685 йиллигини кенг нишонлаш мақсадида Бухоро вилоят божхона бошқармасида ҳам тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Унда Бухоро Муҳандислик технология институти масъул ходими Ш.Темиров  Амир Темурнинг олиб борган сиёсати ва қилган тарихий ишлари тўғрисида маъруза қилди.

Амир Темурда Ватанни севиш, халқини улуғлаш, улардан фахрланиш ва ғурурланиш сингари олий маънавий фазилатлар барқ уриб турган. Ҳақиқатан ҳам, Амир Темур жаҳон тарихида қудратли ва гуллаб-яшнаган давлат барпо этган буюк саркарда ва давлат арбоби сифатида танилган.

 

 

7.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг