Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Журналистлар учун “Наманган халқаро аэропорти" чегара-божхона постига пресс-тур уюштирилди
2886
Бугунги кунда мамлакатимиздаги мавжуд аэропортларнинг барча хизматлари фаолияти самарадорлиги ва сифатини ошириш, шунингдек, йўловчиларга хизмат кўрсатишнинг янада қулай шарт-шароитларини яратиш борасида кўплаб ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Журналистлар учун “Наманган халқаро аэропорти

Юқоридаги ислоҳотларни кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида “Наманган халқаро аэропорти” ҳамда вилоят божхона бошқармаси ҳамкорлигида Наманган халқаро аэропортида йўловчиларга сифатли хизмат” мавзусида навбатдаги пресс-тур ташкил этилди.

Ушбу тадбирда иштирок этаётган оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерларга аэропорт хизмат кўрсатиш инфратузилмаси ҳамда божхона органлари фаолияти яқиндан таништирилди.

Хусусан, тадбир иштирокчиларига “Наманган аэропорт” чегара божхона пости ходимлари томонидан божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган йўловчилар ва уларнинг юкларини божхона назоратидан ўтказиш тартиби тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди.

Тадбирда божхоначилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли тизимни қўллаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 814-сон Қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси халқаро аэропортларида 2018 йил 1 январдан икки йўлакли тизим жорий қилинганлиги ҳамда ушбу тизим бугунги кунда йўловчиларга қандай қулайликлар яратаётганлиги тўғрисида батафсил тўхталиб ўтишди.

Шундан сўнг тадбир иштирокчиларига аэропортнинг терминал бинолари, самолётларнинг тўхтаб туриш жойлари ҳамда расмий делегацияга хизмат кўрсатиш заллари яқиндан таништирилди.

Пресс-тур сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларига атрофлича жавоблар олишди.

15.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг