Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Шаффофлик – асосий мезон!
2523
Божхона соҳасида янги қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тадбиркорларга етказиш ва уларнинг фаолиятидаги муаммоларини ўрганиш мақсадида жорий йилнинг 17 апрель куни Давлат божхона қўмитасида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди.
Шаффофлик – асосий мезон!

Тадбирда турли вазирлик ва идоралар мутахассислари, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ҳамда видеоконференция тарзида ҳудудий божхона бошқармалари студияларидан маҳаллий тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этишди.

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан сўнгги йилларда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаган ҳолда қулай бизнес муҳитини яратиш борасида давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Тадбирни очар экан, Давлат божхона қўмитаси Раисининг биринчи ўринбосари в.б. И.Мухторов дастлаб шу ҳақида сўз юритди.

Шу вақтга қадар «Қоғозсиз ва электрон божхона» контрабанда, контрафакт маҳсулотларни олиб ўтиш, коррупция, ноқонуний валюта операциялари ва божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлашга самарали қарши курашиш усулларини қўллаш имконини берди.

Энди эса «қоғозсиз ва электрон божхона»нинг мантиқий давоми бўлган«рақамли божхона» тамойилини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу энг аввало, божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш, божхона органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш, шакллантириш, шунингдек, божхона иши соҳасидаги умумэътироф этилган халқаро норма ва стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилишда муҳим рол ўйнамоқда.

Масалан, Ўзбекистоннинг 2020 йилда икки муҳим халқаро ҳужжат - Божхона тартиботларини соддалаштириш ва уйғунлаштириш тўғрисидаги Киото конвенциясига (2006 йил 3 февраль) ёки “Вақтинча олиб кириш тўғрисида”ги Истамбул Конвенцияга қўшилиши ҳам фикримиз тасдиғидир.

Божхона соҳасида сўнгги беш йилликнинг муҳим янгилиги - божхона органлари фаолиятига “Хавфларни бошқариш” автоматлаштирилган ахборот тизими жорий этилгани бўлди. Шу вақтга қадар божхонада товар ва транспорт воситалари ялпи божхона назоратидан ўтказилган бўлса, эндиликда мазкур тартиб бекор қилиниб, ушбу тизим кўмагида танлаб текшириш тамойили йўлга қўйилди.Содда қилиб айтганда, “яшил”, “сариқ”, “қизил” ва “кўк” йўлаклар жорий этилди.

Тизим фаолиятига назар солсак, ҳозирга қадар экспортда – 83,3 %, импортда – 60,9 % юклар соддалаштирилган тартибда расмийлаштирилмоқда. Кўриклар сони 1,2 мартага камайиб, самарадорлиги 1,5 баробарга ортди. Вақт сарфи экспортда – 1,7 ва импортда – 1,4 бараварга қисқарди.

Божхона соҳасида илк бор ваколатли иқтисодий операторлар институти амалиётга тадбиқ қилинди. Бу эса ҳалол, қонунга итоаткор ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини рағбатлантиришга, қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда.

Бу борадаги ишларни янада такомиллаштириш мақсадида “Очиқ эшиклар куни”да асосий эътибор ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиси божхона тартиб-таомилларини амалга ошириш жараёнида қандай тўсиқларга дуч келаётгани юзасидан энг аввало уларнинг ўзларидан эшитишга ва муаммоларни жойида ҳал қилишга қаратилди.

Жумладан, товарларнинг ТИФ ТН кодларини тўғри таснифлаш, божхона қийматини тўғри белгилаш, божхонага доир ахборот тизимларидан тўғри фойдаланиш каби масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Шунингдек, тадбиркорларга “Ягона дарча” божхона ахборот тизимидаги янгиликлар, тизимдан фойдаланиш тартиблари, янги жорий этилган интерактив хизматларнинг қулайликлари, соҳада янги қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнингмазмун-моҳияти юзасидан кўргазмали тақдимотлар қилинди.

2020 йил 1 январдан ишга туширилган “Ягона дарча” божхона ахборот тизими 6 та органнинг 17 та сертификат ва рухсат бериш тусидаги ҳужжатларини олиш учун онлайн электрон мурожаат этиш ва ҳужжатларни рақамли форматда олиш имконини бермоқда. Жорий йилда эса яна 2 та назорат қилувчи идоралар тизимга интеграция қилинади ва умумий ҳисобда 39 турдаги рухсатнома ҳужжатларини олиш мумкин бўлади.

Рақамларга кўра, тизим жорий қилинганидан буён ҳозирга қадар унда 34,4 мингдан ортиқ ТИФ қатнашчилари рўйхатдан ўтган ва ваколатли давлат органлари томонидан 700 мингдан ортиқ рухсатнома ҳужжатлари расмийлаштирилган. Бу эса табиийки тадбиркорларнинг вақти, харажатлари ва тонналаб қоғознинг тежалишига хизмат қилмоқда.

Тадбир якунида “Очиқ эшиклар куни”нинг асосий қисми – ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари билан савол-жавоблар ҳам қизғин тарзда кечди.

 

17.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг