Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона соҳасидаги ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда
8628
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги ПФ–6005-сон Фармони билан “2020 — 2023 йилларда божхона маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш” Концепцияси тасдиқланган.

Мазкур Концепциянинг мақсади товар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиш учун максимал қулай шароитлар яратиш, божхона операцияларини амалга ошириш вақтини қисқартириш, амалга оширилаётган операцияларни автоматлаштириш ва илғор технологияларни, шунингдек, халқаро меъёр ва стандартлар, хорижий давлатларнинг энг яхши тажрибаларига мувофиқ ишлашнинг янги усулларини жорий этиш ҳисобланади.

Концепциянинг 3-бўлим, 6 ва 8-банд талабларидан келиб чиқиб, рақамли иқтисодиёт доирасида замонавий ва илғор ахборот-коммуникация технологияларини божхона соҳасига жорий этиш орқали божхона органлари фаолияти шаффофлиги ҳамда самарадорлигини таъминлаш белгиланган.

Бугунги кунда божхона постларини замонавий ва илғор ускуналар билан жиҳозланиши,  янги технологияларни жорий этилиши изчиллик билан олиб борилмоқда.

Ушбу ислохотлар мисолида “Сирдарё” чегара божхона постида замонавий техник воситалар автотарозилар, автотранспорт воситалари рақамларини аниқлаш тизими, радиацион моддаларни аниқлашга мўлжалланган Портал мониторлар, қўл юкларини сканер қилувчи замонавий рентген аппаратлари ҳамда автотранспорт воситаларини сканер қилувчи Инспекцион кўрик мажмуаси шулар жумласидан.

Хозирги вақтда ДБҚ томонидан замонавий техник воситалар қаторига кирувчи “Body Scaner” қурилмалари туркумидаги тўлиқ танани сканерлаш қурилмаси ажратилиб бугунги кунда “Сирдарё” чегара божхона постида самарали фойдаланилиши йўлга қўйилган.

Ушбу қурилма паст дозали рентген технологиясининг сўнгги ишланмаси бўлиб юқори даражадаги хавфсизликни таъминлайди.

20.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг