Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
ЭЪЛОН!
1283
Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари, божхона брокерлари ва декларацияловчи шахслар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси фармацевтика тармоғида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-4554-сон қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги “Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” ПФ-6005-сон Фармони билан белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 июлдаги “Товарларни божхонада электрон шаклда декларациялаш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида” 605-сон қарори,

Давлат божхона қўмитасининг “Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги (рўйхат рақами 2773, 2016 йил 6 апрель) ва “Божхона юк декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорлари (рўйхат рақами 3220, 2020 йил 10 февраль) талабларидан келиб чиқиб,

электрон божхона юк декларацияси (БЮД) ва БЮДни тузатиш шаклининг (БДТ) электрон шакллари ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган ҳолда қайта тасдиқланди.

Киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан истеъмол товарлар, тайёр дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг божхона расмийлаштирувида уларнинг ўзига хос бўлган хусуссиятлари ва тавсифлари тўғрисидаги маълумотларни ҳам (ишлаб чиқарувчи, савдо белгиси/маркаси, модели, истеъмол қадоғининг тури ва миқдори, ишлаб чиқарилган йили хусусиятлари ва бошқа тавсифлари) алоҳида майдонларда кўрсатиш белгиланди. Бунда такрорланувчи маълумотлар (товарнинг маркаси ва бренди, модели, нави, тури, ишлаб чиқарилган йили ва двигатель ҳажми) БЮДнинг янги электрон шаклига асосан “Товарнинг хусусиятлари” жадвалига ўтказилди (Т41).

БЮД ва БТДнинг янги форматини юклаб олиш

“Товарнинг хусусиятлари” жадвалидаги майдонларда маълумоти кўрсатилиши зарур бўлган айрим турдаги товарларнинг ТИФ ТН кодларига оид маълумотларни ҳам шу ердан юклаб олишингиз мумкин.

ЮКЛАБ ОЛИШ

Декларацияловчи шахслар 2021 йил 1 июндан бошлаб, БЮД ва БДТларни мазкур тасдиқланган электрон шаклга асосан тақдим этишларини маълум қиламиз.

 

11.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг