Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Сариосиё” темир йўл чегара божхона постига божхона назоратининг замонавий техник воситалари тақдим қилинди
2100
Бугунги кунда исталган соҳа фаолиятини замонавий ахборот технологияларисиз тасаввур этиш қийин. Дарҳақиқат, XXI асрга келиб, рақамли технологиялар ва дастурларга бўлган талаб ҳар қачонгидан ҳам ортди. Ўз навбатида, замонавий ахборот тизимларини амалиётга жорий этишни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.
“Сариосиё” темир йўл чегара божхона постига божхона назоратининг замонавий техник воситалари тақдим қилинди

Шу жумладан божхона органлари фаолиятини ҳам рақамлаштириш орқали божхона назорати ва расмийлаштирув жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш борасида бир қатор ишлар олиб борилаётганлигини қайд этиш лозим.

Мазкур йўналишда олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар доирасида куни кеча Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Сариосиё” темир йўл чегара божхона постида “Чегара ҳамкорлик офиси” дастурининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда БМТнинг Гиёҳвандлик ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Марказий Осиёдаги ҳудудий вакили Ашита Миттал, Давлат божхона қўмитаси Раиси ўринбосари У.Кодиров ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда таъдкидланганидек, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш божхона органларининг энг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Буни амалга оширишда эса малакали мутахассислар билан бир қаторда энг сўнгги замонавий ахборот тизимлари ҳамда божхона назоратининг техник воситалари муҳим аҳамиятга эга.

Тадбирда “Чегара ҳамкорлик офиси” дастури доирасида “Сариосиё” темир йўл чегара божхона постига замонавий компьютер, офис жиҳозлари ҳамда бир неча турдаги техник воситалар топширилди.

Албатта, бу каби замонавий техникаларнинг тадбиқ этилиши божхона назорати ва расмийлаштируви самарадорлигининг янада ортишига хизмат қилади.

20.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг